UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  1 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  2 21:07Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  1 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  0 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  3 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  11 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  16 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  24 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  8 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4

Кахи Махарадзе: "Ўзбекистондан ҳали кетмайман" Янгиликлар

Кахи Махарадзе: "Ўзбекистондан ҳали кетмайман"

Узоқ йиллардан бери юртимизда тўп тепиб келаётган грузиялик футболчи Кахи Махарадзе аввалги турда "Локомотив" сафида 150-учрашувини ўтказган ва бу борада клуб томонидан муносиб тақдирланган эди.

"Темирйўлчилар" 9-турда "Андижон" жамоаси устидан ғалаба қозонишди. Шундан кейин Махарадзе билан юбилей учрашуви ҳақида суҳбатлашдик.

- Кахи, аввало, "Андижон" жамоаси билан бўлган учрашувда қўлга киритилган ғалаба ҳақида фикрингизни билдириб ўтсангиз.

- Қизиқарли ўйин бўлди. Дастлабки дақиқаларда бироз қийин бўлди. Қолаверса, ҳисобни меҳмонлар очишди. Шунга қарамай, иродамизни намойиш этган ҳолда ғалаба қозонишни уддасидан чиқдик. 

- Ўйинлар сони бўйича "Локомотив" таркибида 150 талик довондан ўтдингиз. Бу сиз учун нимани англатади?

- Албатта, бу менинг омадим. "Локомотив" жамоасида 150 та учрашувда майдонга тушиш мен учун шараф. Бундан, албатта, хурсандман. Ўйинларимни эътибордан четда қолдиришмагани учун жамоадагиларга раҳмат айтаман.

- Ўз мамлакатингизда ҳам мана шундай кўрсаткич қайд этганмисиз?

- Йўқ, Грузиядаги фаолиятим бунча давом этмаган. Аммо, "Пахтакор" учун 160 дан ортиқ ўйин ўтказганман.

- "Локомотив" сафидаги 150 та учрашув орасида сиз учун эсда қоларли ўйинлар қай бири?

- "Темирйўлчилар" таркибида ғалаба қозонган ўйинларимизнинг барчаси мен учун энг яхшиси ва ёдда қоларлисидир. 

- Ўз олдига чемпионликни мақсад қилган "Локомотив2 бу мавсумда доим ҳам барқарор ўйин намойиш этиши қийин бўлмоқда. Бу борада нима дейсиз?

- Жамоага янги мураббий келди, таркибда ўзгаришлар кўп бўлди. Янги мураббийнинг фалсафасига мослашиш учун барибир вақт керак бўлади. Умид қиламанки, ҳали ҳаммаси яхши бўлади. 

- Ўзбекистонда тўп тепишни бошлаганингизга 10 йилдан ошди. Бу мавсум охиргиси бўлмаса керак?

- Шундай бўлишига умид қиламан. Ўзбекистонда "Локомотив", "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" жамоаларида ўйнадим. Ҳали кетиш ҳақида ўйламаяпман.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика