Карвахаль "Леванте" ярим ҳимоячисини маймун деб атади

Aslanov Jasurbek
18 сен 2017, 16:47
"Реал" ҳимоячиси Даниэль Карвахаль ирқчиликда айбланмоқда.

Воқеа "Леванте"га қарши ЛаЛиганинг 3-тур учрашувида (1:1) содир бўлган.

66-дақиқада Карвахаль "Леванте" ярим ҳимоячиси Хефферсон Лермага қарши қўпол ўйнади, кейин эса уни маймун деб атади, бироқ бош ҳакам Алехандро Хосе Эрнандес Карвахалнинг сўзларини эшитмади, бироқ ҳимоячига қўпол ўйини учун сариқ карточка кўрсатди. Учрашув якунланишига яқин Лерма яна кўпчиликнинг диққат марказида бўлди. У 89-дақиқада Марселодан зарба қабул қилиб олди ва бразилиялик четлатилди.

Бош ҳакам ўйин ҳисоботида Карвахалнинг сўзларини қўшмаган, ЛаЛига эса ушбу вазият борасида текширув ишларини бошламоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo