Каррагер: "Руни МЮда қолишни истаса, ўз ўйинини яхшилаши керак"
13 сен 2016 10:45
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/220848_original.jpg)
![](/upload/storage/220848_220.jpg)
Каррагер: "Руни МЮда қолишни истаса, ўз ўйинини яхшилаши керак"
Англия терма жамоаси ва "Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Манчестер Сити" ўртасидаги баҳс (1:2) ҳақида фикр билдирди.
"Руни "Манчестер Юнайтед" асосий таркибига кириш учун катта муаммога эга. У Англия терма жамоасига ҳам чақирилмоқда. Уэйннинг МЮдаги асосий муаммоси шундаки, у ўйнашни истаган жойда Рунидан яхшироқ футболчилар бор. Уэйн сўнгги баҳсда ёмон ўйнади. Агар у "Манчестер Юнайтед"да қолмоқчи бўлса, ўз ўйинини яхшилаши керак" - дейди Каррагер.
Ўхшаш янгиликлар
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар