Каррагер "Ливерпуль"га Бундеслига мураббийи келишини хоҳлаяпти
27 янв 13:20
Янгиликлар
Каррагер "Ливерпуль"га Бундеслига мураббийи келишини хоҳлаяпти
Кеча Клопп мавсум охирида "қизиллар" сафини тарк этишини маълум қилди.
"Клопп Шенкли ва Далглиш каби мерсисайд оммаси билан тез тил топишди. Унга мухлислар билан мулоқот қилишни ўрганиш керак бўлмади. Юрген Клопп ҳудди "Ливерпуль" устози бўлиш учун туғилгандек.
Хаби Алонсо айнан шу сабаб унинг ўринбосари ҳисобланади. Энг биринчи кунлардан Хаби "Ливерпуль"да ўйнаш учун дунёга келгандек туйиларди. У билан бирга тўп тепганмиз ва кўпчилик Алонсо келишини хоҳламоқда. Хаби ушбу имкониятга эга бўлишини истардим.
У "Ливерпуль" собиқ футболчиси сифатида барча талабларга жавоб беради: Клуб, шаҳар ва мухлисларни яхши билади, Бундеслигада ўзини кўрсатиб, дунёнинг энг маҳоратли ёш мураббийларидан эканлигини исботлади. У ўз даврининг энг зўр мураббийлари - Рафа Бенитес, Жозе Моуринью, Карло Анчелотти ва Пеп Гвардиолалар жамоаларида ўйнаган ва тажриба тўплаган.
"Брайтон"даги Роберто Де Дзерби ҳам радар остида бўлиши керак. Алонсо ва Де Дзерби Клопп каби ўзида бор манбалардан фойдаланиб, қизиқарли футбол ташкил қила олади.
Ўринбосарнинг вазифаси - Клопп соясидан чиқиш" - дейди "Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси.
Фикрлар