UZ

Сўнгги янгиликлар

05:08Илёс Зейтуллаев: "Тарихий жамоанинг бир бўлаги бўлиш учун аста-секин шаклланяпмиз"  0 02:43А Серия. "Милан"дан сўнг "Интер" ҳам 0:2ни 3:2га айлантирган ҳолда ғалаба қозонди  2 00:52Суперлига. "Бунёдкор" ва "Нефтчи" ўртасидаги Тошкентдаги ўйинда 4та гол урилди  0 00:43"Барселона" — "Осасуна" ўйини бугун ўтказилмайди, бунга каталонияликлар тиббий штаби вакилининг вафоти сабаб бўлди  14 00:25Суперлига. "Қўқон-1912" ва "Андижон" ўзаро дуранг ўйнашди  0 00:11Февзи Давлетов: "Ўйиннинг бошида ўтказиб юборилган гол бизга салбий таъсир қилди"  2 00:00А Серия. "Милан" меҳмонда "Лечче"га қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этди  4 23:57Виталий Левченко: "Чемпионатнинг биринчи ўйини бўлгани учун дастлабки дақиқаларда жамоамда саросима ва ҳаяжон кузатилди"  17 23:23"Манчестер Сити" ўз таркибини "Реал" хавбеки билан кучайтирмоқчи  3 23:00Франция чемпионати. ПСЖ меҳмонда "Ренн"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  5 22:53Александр Хомяков: "Бу ўйин натижасини жанговор дуранг деб ҳисоблайман"  4 22:50Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг адолатли натижа бўлди деб ҳисоблайман"  4 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" - "Андижон" 1:1  5 22:27МЮ Матетани сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади, "Кристал Пелас" 40 млн фунт талаб қилмоқда  7 22:05АПЛ. Ҳусанов Премьер-лигадаги 5-ўйинини ўтказди, "Манчестер Сити" сафарда мағлуб бўлди  13

Карлуш Кейруш: “Эронни кейинги босқичга олиб чиқишни хоҳлайман” Янгиликлар

Карлуш Кейруш: “Эронни кейинги босқичга олиб чиқишни хоҳлайман”

Эрон терма жамоаси бош мураббийи ФИФА расмий сайти ходимлари билан суҳбатда бўлди.
2010 йил ЖАРда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ушбу мураббий бошчилигида Португалия термаси нимчорак финалга қадар етиб борганди. Энди эса мураббий ўзининг янги жамоаси Эрон билан 2014 йилги мундиалда гуруҳдан чиқишни мақсад қилмоқда.

Хабарингиз бор, эронликлар ЖЧ-2014 саралаш босқичини юқори нотада якунлашди. Улар Жанубий Кореяни ортда қолдирган ҳолда гуруҳда биринчи ўрин бўлишди. Табиийки бош мураббий Карлуш Кейруш ҳамкасбларимиз билан суҳбатда бу мавзуга ҳам тўхталиб ўтди.

“Бу икки йиллик меҳнатимизнинг самараси бўлди, - дейди португалиялик мутахассис. – Жамоа охиригача бирлашган ҳолда тўп сурди, саралашнинг ҳар бир ўйинида ўзимизнинг энг яхши жиҳатларимизни кўрсата олдик. Қолаверса, омад ҳам биз томонда бўлганини айтиб ўтишим даркор. Ҳеч ким кутмаганда гуруҳда биринчи ўринни эгалладик, кимсан Жанубий Кореядек кучли рақибни ортда қолдирдик. Мен гуруҳдан чиқишимизга ишонгандим, бундан эса барчамиз хурсандмиз”.

“Биз барча танқидларни рад этган ҳолда фақат ишлашда давом этдик. Ўйинчиларим ҳам техник, ҳам руҳий томондан ўзларини кўрсата олишди. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун муҳим қарорларни қабул қилишимиз керак эди, шунингдек, ҳеч кимнинг манфаати терма жамоаникидан устун эмаслигини йигитларга тушунтирдик. Натижада миллионлаб эронликларни хурсанд қила олдик”.

Эрон термасининг жаҳон чемпионатида қўйган мақсадлари қандай? Бу саволга жавоб берар экан, “Реал Мадрид”нинг собиқ устози шундай деди: “Эрон жаҳон чемпиони бўла оладими? Тўғрисини айтганда, бунга ҳеч ким ишонмайди. Қолаверса, Эрон ҳали Бразилия, Испания, Германия, Англия ёки Италия даражасига чиққани йўқ. Шунга қарамай, биз ҳам Эрон халқини хурсанд қилишни хоҳлаймиз. Хўш, бунга қандай эришиш мумкин? Кучли тайёргарлик кўриб, номдор рақибларни билан тенгма тенг ўйнаб, гуруҳдан чиқиш орқали. Ўйлайманки, жаҳон чемпионатида аҳволимиз ҳозирги ҳолатдан яхшироқ бўлади”.

Кейруш аллақачон қайта таъмирдан чиқарилган “Маракана” стадионига бориб қайтди. У Конфедерациялар Кубогининг финалини бевосита шу стадионда кузатди. “Мен Бразилияга жаҳон чемпионатини ҳис қилиш учун боргандим, - дейди Эрон термасининг устози. – Бу ерда тайёргарлик ажойиб тарзда кетяпти. Кейинги йил жуда қизиқарли мусобақанинг гувоҳи бўлсак ажаб эмас”.
 
Хайрулла Холиқов таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика