UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15"Бунёдкор" уч нафар футболчи билан келишувга эришди  2 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  4 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  1 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  2 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  21 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6

Карлос Гонсаллес: "Ўзбекистон сафидаги индивидуал кучли футболчилар натижани таъминламоқда" Янгиликлар

Карлос Гонсаллес: "Ўзбекистон сафидаги индивидуал кучли футболчилар натижани таъминламоқда"

23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги саралашидан ўрин олган 3-тур доирасидаги Кувайт - Ўзбекистон (1:5) учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувдан сўнг Кувайт U-23 терма жамоаси бош мураббийи Карлос Гонсаллес фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Бугунги учрашуви қийин ўтиши аниқ эди. Олдинги ўйинларда гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилгандик. Шу боис бугун футболчиларни ғалаба руҳида майдонга  тушириш осон бўлмади. Қайсидир маънода бўшашган бўлишимиз ҳам мумкин. Ҳар қандай терма жамоа ўз майдонида кучли ўйин кўрсатади. Қолаверса таркибдаги йўқотишлар ҳам ўз сўзини айтди. Биринчи бўлимдаги ўйинимиз ўхшамади. Иккинчи бўлимда эса футболчилар қўлдан келганча ҳаракат қилишди",- дейди Карлос Гонсаллес. 


- Кувайт футболига сўнгги йилларда катта пуллар эвазига яхши савиядаги легионерлар таклиф қилинмоқда. Бу ёшларнинг ўсиши учун қай даражада фойдали бўляпти?

- Сиз тўғри айтдингиз. Ёш футболчилар маҳаллий тажрибали футболчилардан ўрганиши керак. Лекин қачонки улар бирга майдонда ўйнаса. Таркибимиздаги футболчиларнинг кўплари асосий таркибда кўп майдонга тушмайди. Шу боис ўйин амалиёти камроқ. 

- Ўзбекистон олимпия терма жамоасини ўзингиз учун қандай кашф қилдингиз? Чунки кейинги йил ҳам мусобақада иштирок этиш учун бу ерга келасизлар ва Ўзбекистон билан тўқнаш келишинглар мумкин...

- Чиндан ҳам саралаш баҳсларини ёмон ўтказмадик. Афсуски охирги ўйинда мағлубиятга учрадик. Ҳар қандай мусобақад белгиланган вазифа амалга ошгач бўшашиш ҳолати кузатилади. Диққатни жамлаш имконсиз. Ўзбекистон олимпия терма жамоасида яхши шаклланган таркиб бор экан. Мураббийлар яхшигина ишлашгани кўриниб турибди. Рақиб сафида индивидуал футболчилар натижани таъминлади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика