

"Реал Мадрид" ЕЧЛ финалида "Ливерпул"ни мағлуб қилиб, чемпионга айланди. Карло Анчелотти учун бу ғалаба мураббий сифатида фаолиятидаги тўртинчи ЕЧЛ чемпионлигини келтирди. Бирорта мураббий ҳали бундай натижа қайд эта олмаган.
Маълумот учун, Зинедин Зидан ва Боб Пэйсли мураббий сифатида шу пайтга қадар уч мартадан ЕЧЛ чемпионига айланишган.


