UZ

Сўнгги янгиликлар

01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  10 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  13 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  3 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  7 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  378 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  24 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  38 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2

Карлес Пуйоль championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди Янгиликлар

Карлес Пуйоль championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди

2010 йилги Жаҳон чемпиони Карлес Пуйоль FIFA World Cup™ Trophy Tour by Coca-Cola лойиҳаси доирасида Тошкентга учиб келганидан хабарингиз бор.

Ташриф чоғида "Барселона" афсоналаридан бири Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаевга қисқа эксклюзив интервью берди.

- Сиз 2010 йил ярим финалида Германияга гол ургансиз ва Испания илк бор финалга чиққанди. Ўша кунни қандай эслайсиз?

- Бу биз учун жуда муҳим кеча бўлганди. Ўша баҳсни яхши эслайман, биз жамоавий тарзда ишлаб, ғалабага эришгандик. Бу ғалаба фақат меники ёки бошқа футболчиники эмасди, нафақат ярим финалда умуман ўша мундиалда чемпион бўлиш учун жамоавий ўйин намойиш этгандик.

- Сиз ўйнаган даврни Испания футболи тарихидаги энг кучли авлодга эга эди дейишади. Бунга қандай эришгандингилар? Нима деб ўйлайсиз бу йилги Жаҳон чемпионатида Испания яна мундиалда ғолиб бўла оладими?

- Ҳа мен ўйнаган пайтда таркибда жуда кучли футболчилар бор эди. Бу 2008 йилдан бошланганди. Ўша вақтдаги бош мураббийимиз Луис Арагонес бизнинг менталитетимизни бироз ўзгартирганди: бор эътиборимизни фақат ғалабага қаратганди. Биз ғалаба учун фақат меҳнат ва ҳаракат қилмадик, балки ақлни ҳам ишлатдик. 2008 йилда Европа чемпиони бўлдик. Кейин 2010 йилда Жаҳонда тенгсиз жамоага айландик. Ҳозир ҳам Испания терма жамоасида яхши футболчилар бор. Испания диёри доим яхши футболчиларни ўстирган ва ҳозирги терма жамоамиз ҳам Жаҳон чемпиони бўлади деб умид қиламиз.


Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика