Карим Бензема: «Мени танқид қилишлари нормал ҳолат»

Narzulla Saydullayev
17 фев 2017, 08:08
«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги «Наполи»га қарши ўйиндан сўнг (3:1) ўз фикрларини билдирди.

«Ўз ишимдан мамнунман, бахтлиман. Кўп куч йўқотилди. Мухлислар мен билан эканлигини ҳис қилаяпман. Бу ўзимга бўлган ишончни оширмоқда. Баъзида кўп гол уриш мумкин, баъзида умуман уролмаслик мумкин. Мени танқид қилишаётгани нормал ҳолат», – дейди Бензема.

«Наполи»га қарши ўйинда Бензема ЕЧЛдаги голлар борасида Тьерри Анрини ортда қолдирди ва французлар орасида биринчи бўлиб олди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: marca.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›