"Кардифф" ФИФАга Сала учун пул тўламаслигини маълум қилди
16 апр 2019 11:58
Янгиликлар
"Кардифф" ФИФАга Сала учун пул тўламаслигини маълум қилди
"Кардифф Сити" ФИФАга ҳужумчи Эмилиано Сала учун "Нант" ҳисобига пул ўтказмаслигини хабар берди.
Форвард қишки трансфер ойнасида "Нант"дан "Кардифф"га ўтган эди. Сала Франциядан Уэльсга учаётиб самолёт қулаши туфайли ҳалок бўлди.
Уэльс клуби юристларининг сўзларига кўра, Сала тузилиши керак бўлган шартнома имзоланмаган. Бундан ташқари, "Нант" бу борада "Кардифф" вакиллари билан учрашишни хоҳламаяпти.
28 ёшли Сала қишки трансфер ойнасида "Нант"дан "Кардифф Сити"га ўтиб, уэльс клуби тарихидаги энг йирик харидга айланган эди. Футболчи янги жамоасида бирорта ўйин ўтказмай ҳалок бўлди. Эмилиано учган самолёт Норманд ороллари яқинига (сувга) қулаган ва футболчининг жасади қидирув ишларидан сўнг 3 февраль куни топилди.
Фикрлар