UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00«Бавария» — «Реал Мадрид» 2:1 (Матнли трансляция)  78 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  0 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликларни уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  5 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  5 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

Кантона футболни бутунлай тарк этади, агар... Янгиликлар

Кантона футболни бутунлай тарк этади, агар...

"Манчестер Юнайтед" уй учрашувларини ўтказадиган "Олд Траффорд" номини даромад учун ўзгартирса, Эрик Кантона футболдан абадий узоқлашишини айтди.

МЮ афсонавий ўйингоҳ номини худди "Бавария" ва "Арсенал" каби ўзгартириб, каттагина пул ишлаб олиш имконига эга бўлса-да, уни ўз ҳолича сақлаб келган. "Қизил иблислар" мухлислари клубнинг мана шундай анъаналарга содиқлиги туфайли ҳам яхши кўришади. 

Эрик Кантона агар "Манчестер Юнайтед" стадион номини ўзгартириб, бу орқали даромад қилишга қўл урса, жамоани қўллаб-қувватлашни бас қилиб, футбол билан абадий хайрлашишини билдирди.

Франциялик афсонавий футболчи "Арсенал" ва "Вест Хэм" клубларини шундай йўл тутиш орқали ўз руҳлари ва тарихини сотган, дея қоралади. "Тўпчилар" 2006 йилда стадион номини "Хайбери"дан "Эмирейтс"га ўзгартирган эди. "Вест Хэм" стадиони эса 2012 йилги Олимпиададан сўнг "Аптон Парк"дан "Олимпик Стэдиум"га алмаштирилганди. Манкунианлар атрофида ҳам "Олд Траффорд" номини ўзгартириш бўйича босимлар бўлган, бироқ клуб бу борада қатъий қолишни уддалаган.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика