Кантона Дешамни ҳисобчига тенглаштирди
17 июн 2017 03:35
Янгиликлар
Кантона Дешамни ҳисобчига тенглаштирди
Франция футболи афсонаси Эрик Кантона мамлакат терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешанмни танқид қилди.
Кантонанинг фикрича, Дешам ЖЧ-2018 саралаш баҳслари доирасида Швецияга (1:2) қарши баҳсда ёш футболчиларнинг имкониятларидан самарали фойдалана олмаган.
“Франция термаси талантларга тўла ва уларнинг потенциали жуда қудратли. Аммо бу иқтидорлар энг керакли пайтда нега майдонда эмас? Мураббийнинг иқтидори энг яхши футболчиларни таркибга жойлаштира олиши билан ўлчанади. Аммо жамоа рулида, узоқни кўра оладиган инсон эмас, ҳисобчи ўтирганидан кейин сиз мақсадизга эриша олмайсиз. Зидан, сенинг юртинг сенга муҳтож!” дея фикрларини якунлаган Кантона.
Фикрлар