UZ

Сўнгги янгиликлар

17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  1 16:32Роналду: "Бернабеу"дан кўра, "Камп Ноу"да гол уришни кўпроқ ёқтирардим"  27 15:50Ўртоқлик учрашуви. "Қизилқум" - "Арал" 3:3  2 15:20Ҳар ишда бир ҳикмат бор  8 15:00Превью. "Пахтакор" учун мавсум бошланмоқда. "Шерлар" йўлидаги илк синовдан қандай ўтади?  5 14:48Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" учрашувини бошқариб борадиган ҳакам маълум  3 14:27⚡️"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи учун қайдномага киритди   44 13:23Бугун Аббосбек Файзуллаев ва ЦСКА "Зенит"га қарши майдонга тушади  7 12:51"Манчестер Сити" қишки трансферларга 212 миллион евро ишлатди - бу тарихдаги иккинчи натижа  44 12:24Россия терма жамоаси собиқ аъзоси: "Россия ОФК таркибига ўтмаслиги керак — биз Европанинг бир бўлагимиз. У ерда нима қиламиз?"  21 11:54Маркус Рэшфорд: "Оптимал спорт формамга қайтиш учун АПЛда яхши ўринни эгаллаб турган ва ЕЧЛда иштирок этаётган клубга ўтдим"  8 11:29"Иккинчи ёшлигини" ўтказаётган Криштиану Роналду ҳақида  26 10:40Расман: "Ренн" Иордания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  27 10:21Расман: ОКМК "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  8 09:45Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   68

Канчельскис: "Қаршидаги футбол шароитини кўриб, майдонга тушиб футбол ўйнагим келди" Янгиликлар

Канчельскис: "Қаршидаги футбол шароитини кўриб, майдонга тушиб футбол ўйнагим келди"

Суперлига доирасидаги "Насаф" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Андрей Канчельскис ўйин ҳақидаги фикрлари билан журналистлар олдида ўртоқлашди.

Андрей Канчельскис: - Яхши ўйин бўлди. "Насаф" ажойиб, ёш истеъдодларга тўла жамоа. Бу жамоанинг келажаги порлоқ эканлигига шубҳа йўқ. Қувонарлиси, "Насаф" футбол ўйнашни ёқтирадиган жамоа. Ўйлашимча, биз ҳақли равишда ғалаба қозондик. Чунки бизда ўйин давомида кўплаб вазиятлар юзага келди. 

- Тан олиш керак, рақиб яхши таассурот қолдирди. "Насаф"даги шароитларга қойил қолиш керак. Футбол учун барча нарса шай. Ажойиб ўйингоҳ, сифатли майдон ва зўр мухлислар. Бугунги футбол атмосфераси учун барчага раҳмат. Бундай майдонда футбол ўйнаш жуда ёқимли. Очиғи, муҳитни ва майдонни кўриб футбол ўйнагим келди. Афсуски ҳозирги ҳолатим футбол ўйнашга ярамайди (кулади).

- Жамоамизнинг ўйинга ёндошуви менга ёқди. Омад биз тарафда бўлди, гол урдик. Иккинчи бўлимда ҳам гол уриш учун вазиятлар юзага келтирдик. 

- "Навбаҳор"да ажойиб коллектив бор. Бугунги ўйин учун футболчиларга тасанно. Жамоамиз келгуси ўйинларда ҳам шундай руҳда ишлашда, футбол ўйнашда ва курашишда давом этади. 

- Намангандан келган мухлисларга алоҳида раҳмат. Тўғри, улар бугун камчиликни ташкил қилди. Лекин муҳими улар биз билан бирга бўлишди. 

- "Насаф"ни ўйиндан аввал чуқур таҳлил қилиб, диққат билан ўргангандик. Уларга бўш ҳудуд қолдирмадик. Айнан шу жиҳат ҳам муҳим роль ўйнади. "Насаф"нинг қанотларини ёпишга эришдик. Чунки айнан қанот футболчиларининг тезлиги ва фаоллиги эвазига рақиб анчайин хавфли жамоага айланади. Шунингдек, бугун майдон марказини бой бермадик. "Бунёдкор" билан баҳсда айнан шу тарафлама ютқазгандик. Ўйиндаги тартиб эвазига қимматли ғалабани қўлга киритдик. 

- Касьяннинг жароҳати ҳақида айни пайтда аниқ бир нарса дея олмайман. Ҳаммаси эртага маълум бўлади. Агарда уни кўп муддатга йўқотадиган бўлсак, унда бу катта йўқотишга айланади.

- Бу иккинчи тарафлама захирада қолиб кетаётган футболчиларга имкон бўлади. Энди уларга имконият туғилади. Захирада ўтириб, мен зўрман, майдонга тушсам ундай қиламан, бундай қиламан дегувчи футболчиларнинг вақти келади. Биз барчага имконият берамиз. Майдонга туш ва зўрлигингни исботла! Мени таркибга қўймайди дейдиган футболчиларга имконият тақдим этамиз. "Навбаҳор" футболчиси эканлигини исботлайдиган ва жамоага ёрдам бера оладиган даражадалигини кўрсатадиган пайт келди. 

- Мени қувонтираётгани, бизда яхши коллектив мавжуд. Жамоада ғолиблик руҳияти бор. Ўтказлган барча 4 ўйинда биз ёмон ўйнамадик. Фақатгина "Бунёдкор"га қарши дастлабки бўлимда умуман ўйнай олмагандик. Қолган баҳсларда ўйин тарафлама жамоага эътироз йўқ. 

- Ўйиндан аввалги босимн ҳис этдимми? Барчасини раҳбарият ҳал этиши ҳақида кеча "championat.asia" сайтига берган интервьюда ҳам таъкидлагандим. Биз баҳсга жиддий ёндошиб, яхши даражада тайёргарлик кўрдик. Қайтараман, "Бунёдкор"га қарши ўйиндан ташқари қолган баҳсларда жамоамиз ёмон таассурот қолдирмади. Натижа учун жавобгарликдан қочмайман, ўтган ўйинларда мени ҳам айбим бўлганди. Бу учун клуб ва мухлислардан узр ҳам сўрадим. Бу футбол. Унда қаердадир сенга омад кулиб боқади, қаердадир йўқ. Ҳаёт эса давом этмоқда. Мураббийликнинг иши шундай: ютсанг яхшисан, ютқазсанг эса аксинча. 

- Тўғри, Славко Лукич бугун мажбуран марказий ҳимояда ўйнади. Умид қиламизки, тез орада  "Насаф" учун жуда кўп иш қилган Игорь Голбан сафимизга қайтади. Лукичнинг бугунги ўйини ва майдондаги мажбуриятларини аъло даражада бажарганидан кўнглим тўлди. Нафақат Лукич, балки барча бугун ўз ишини аъло бажарди.

- "Навбаҳор"нинг вазифа ҳар ўйинда ғалаба учун курашиш. Энг олий вазифа шу. 

- "Насаф" ҳақида илиқ фиклар билдиришим мумкин. Юқорида айтганимдек ажойиб жамоа. Билишимча, айни пайтда жамоа олдида молиявий муаммолар юзага келган. Бугун омад бизга келиб боқди. Келгуси учрашувларда "Насаф"га омад тилайман.

Рейтинг: +63   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика