UZ

Сўнгги янгиликлар

12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  7 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  1 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  11 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  3 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  8 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  9 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2

Камолиддин Тожиев: "Драган Черан бу мавсумда ҳам тўпурар бўлмоқчи. Максим Шацких билан маслаҳатлашиб турибман" Янгиликлар

Камолиддин Тожиев: "Драган Черан бу мавсумда ҳам тўпурар бўлмоқчи. Максим Шацких билан маслаҳатлашиб турибман"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Динамо" (4:2) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун мухлисларга маъқул келадиган ўйин бўлди. Ўтказиб юборган голларимизни ўзимизнинг хатоларимиз туфайли ўтказиб юбордик. "Динамо" жуда яхши шаклланган жамоа ва тезкор ҳужум чизиғига эга. Шу сабабли бугун икки жамоа ҳам қизиқарли футбол намойиш этди", - деди Камолиддин Тожиев.

- Драган Черан сўнгги учта учрашувда 5та гол ва 2та ассист қайд этди. Бунга қадар Драган ёрқин ўйин намойиш этмаётганди. Бунга сабаб нима? Балки сиз Черанни яхши машғулот қилдираётгандайсиз ёки Драган Чераннинг бош мураббий Максим Шацких билан бўлган муносабатлари яхши эмас эдими?

- Машғулотларда кўпроқ импровизация қилишга имконият беряпмиз. Футболчи бутун мавсум давомида барқарор ўйин намойиш этиши иложсиз. Футболчилар билан биргаликда муаммоларни енгиб ўтишга ҳаракат қиляпмиз. Черан жорий мавсум ҳам энг яхши тўпурар бўлмоқчи, шу сабабли кўп голлар урмоқда.

- Бугунги учрашувни Абдурауф Бўриев, Дониёр Абдуманнопов ва Иброҳим Ибрагимовлар ўтказиб юборишди. Бунинг сабаби нимада?

- Ибрагимовнинг нервлари шамоллаган эди. У икки ҳафтадан буён даволанмоқда. Бўриевнинг қўлидан жароҳат олди. Аниқроғи, суяги дарс кетди. Абдуманноповнинг оёғи тўрт кундан буён оғрияпти. У жамоа билан шуғулланмоқда, аммо ҳали майдонга тушишга тайёр эмас.

- Жамоани вақтинчалик сиз бошқаряпсиз. Бош мураббий вазифасини бажариш қанчалик қийин экан? Максим Шацких билан алоқадамисиз? Максим Александрович жамоага маслаҳат бериб турибдими?

- Мен ҳеч қачон бош мураббий ролида ишлаб кўрмаганман. Қийинчиликлари бор, албатта. Максим Шацких билан маслаҳатлашиб турибман, бу сиз иложи йўқ.

- "Персеполис"га қарши ўйин ҳақида батафсилроқ тўхталиб ўтсангиз?

- Эрон сафарига боришдан олдин рақибни яхши ўрганиб чиққандик. 40-сонияда ўтказиб юборган голимиз омадсизлик эди. Иккинчи бўлимда анча яхши ўйнадик. Рақибга очиқ зоналар қолдирмадик. "Персеполис" Остон орқали қанотдан ҳужум қилишга ҳаракат қилди, аммо биз қанотлардаги хавфни бартараф этдик. Умуман олганда, яхши ўйин ўтказдик.

- Жамоа атрофида турли хил гап-сўзлар юрибди. Бундай қийин вазиятда жамоадаги ички муҳит қандай? Кийиниш хонасидаги атмосфера ҳақида айтиб ўтсангиз?

- Ички муҳит аъло даражада. Футболчилар жуда аҳил. Биз бир жамоамиз. 





Рейтинг: +8   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика