Камо Газаров: "Бухоро" футболчилари характер кўрсатишлари шарт"

Narzulla Saydullayev
26 авг 2016, 13:11
Ёшлар лигаси доирасида "Андижон" ва "Бухоро" клублари ўзаро беллашишди.
Учрашув жанговор 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Учрашувдан сўнг "Бухоро" мураббийи ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Бугунги чиройли ўйин учун футболчиларимизга раҳмат айтаман. Узоқ йўл босиб келиб, чарчоқ аломатлари сезилиб турган бўлсада, йигитлар яхши ўйнашди хатто-ки ғалаба қозониш имконияти бор эди. Афсус гол уриш учун қулай имкониятлардан унумли фойдалана олмадик.

Эртанги ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт. Кубок ўйинидан кейин футболчиларда атиги 3 кун тикланиш учун вақт бўлди, бу албатта оз. Лекин шунга карамай футболчиларимиз характер кўрсатишлари шарт ва кичик танаффусдан олдин ғалабани қўлга киритишлари керак", - дейди Газаров.

"Бухоро" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia