Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"
29 сен 14:22
Янгиликлар
Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"
"Қайрат"нинг ёш дарвозабони Шерхан Калмурза Чемпионлар Лигасининг 2-тури доирасидаги "Реал"га қарши ўйиндан нималарни кутиаётганини таъкидлади.
"Бу жуда катта масъулият. Бу ўйинда нафақат клуб, балки мамлакат шарафи ҳимоя қилинади. Ўйлайманки, бутун МДҲ бизни қўллаб-қувватлайди. Қозоғистон ёрқин истеъдодларни ривожлантиришга қодир эканлиги ва футболимиз ҳурматга лойиқ эканлигини кўрсатишимиз керак. Рақибнинг мақомидан қатъи назар ўз ўйинимизни намойиш этишимиз муҳим", – деди 18 ёшли посбон.
Калмурза Александр Заруцкий ва Темирлан Анарбековнинг жароҳатидан сўнг "Қайрат"нинг биринчи рақамли дарвозабони бўлди.
"Қайрат" – "Реал" учрашуви 30 сентябрь куни Олмаотадаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:45 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар