Кальчонинг қайтиши: А Серия 20-тур превьюси
06 янв 2022 13:22
Янгиликлар
Кальчонинг қайтиши: А Серия 20-тур превьюси
"Болонья" - "Интер"
Синиша Михайловичнинг таркиб билан боғлиқ катта муаммолари бор. Футболчиларнинг бир қисми коронавирусга чалинган бўлса, яна бир қисми жароҳатланган. Барроу ва Мбайе эса Африка Миллатлар Кубогида иштирок этиш учун терма жамоа сафига бориб қўшилишган. Бундай вазиятларда тажрибаси йўқ ўйинчиларга суянишдан бошқа илож йўқ. Мураббийнинг бахтига, Марко Арнаутович соғлом ва ҳужумда, олдинги чизиқда, етакчилик вазифасини бажаришга ҳаракат қилиб кўради. Индзаги ҳам муаммолар етарли. Жеко бироз касал бўлиб қолди, Чалханоглу эса сариқ карточкаларининг сони ортиб кетгани туфайли ўйинни ўтказиб юборади. Ҳужумда Санчесни, майдон марказида эса Видаль ва Гальярдинидан бирини кўришимиз мумкин.
Биринчи даврада "Интер" уйда 6:1 ҳисобида "Болонья"ни янчиб ташлаганди. Бу гал ҳам "россоблу"га осон бўлмаслиги тайин.
Лекин, сўнгги маълумотларга қараганда, "Болонья"нинг кўп футболчилари касал экани туфайли баҳс ўтказилиши сўроқ остида турибди.
Болонья Марко Арнаутович - 29', Никола Сансоне - 81' |
Серия А . 20-тур 28/04/2022, 00:15 1
:
2
Тугади
|
Интер М Иван Перишич - 3' |
Стадион: Stadio Renato Dell'Ara, 26034 томошабин
Бош ҳакам: Daniele Doveri
"Аталанта" - "Торино"
Госенс иккинчи давра учрашувларигача тикланиб улгурмади, ундан ташқари эса, Фройлер, Сапата ва Муссо ҳам ўйинни ўтказиб юборишади. Муриэльга имкон берилиши мумкин, унинг ортида эса Пессина ва Малиновский ҳаракатланади. Фройлернинг ўрнида Копмейнерсни кўришимиз мумкин. "Торино"га ҳақида гапирадиган бўлсак, Айна терма ихтиёрига топширилган, Белотти ва Бериша эса ҳали тикланиб улгурмади. Шунингдек, "буқалар" сафида Эдера баҳсда иштирок этолмайди. Бироқ Войвода ва Санарабиянинг кичик оғриқлари ўтиб кетди, улар жамоасига ёрдам бера олиши қувончли хабар.
Сўнгги ўзаро ўйинда "Аталанта" сафарда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бу учрашувда "бергамасклар" фаворит ҳисоблансалар-да, 1-давра баҳсларини қийинчилик билан якунлагандилар. Шу сабабли ҳам, яхши ўйнашга ҳаракат қилишлари лозим. Аммо "буқалар" уларнинг ҳужумига қаршилик кўрсатишга анча қийналсалар керак...
Аталанта Луис Муриэль - 18', Мартен де Рон - 23', Марио Пашалич - 78', Луис Муриэль - 84' |
Серия А . 20-тур 28/04/2022, 00:15 4
:
4
Тугади
|
Торино Антонио Санабрия - 4', Саша Лукич - 36', Саша Лукич - 63', Ремо Фройлер - 67' |
Стадион: Gewiss Stadium, 10014 томошабин
Бош ҳакам: Rosario Abisso
"Милан" - "Рома"
Пиоли учун асосий бош оғриқ Туре, Бенассер ва Кессиэнинг терма жамоалари таркибига йўл олгани бўлди, уларсиз осон бўлмаслиги аниқ. Вазиятдан келиб чиқиб марказий зонани Тоналли ва Бакайоко эгаллашади, ҳужумда эса Ибрагимович билан бирга Рафаэль Леао туширилади. Моуриньо учун асосий ютуқ бу Пеллегринининг сафга қайтгани бўлди десак муболаға бўлмайди. Абрахамнинг бу ўйинда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда, асосий таркибда Шомуродовни кўришимиз эҳтимоли юқори. Сабаби жамоанинг бошқа бир форварди Майораль ўйинни ўтказиб юбориши аниқ.
Жамоаларнинг охирги ўзаро беллашуви анча қизиқарли бўлган, "Милан" сафардан (2-1) ғалаба билан қайтганди. Букмекерлар бу сафар ҳам "россонери"ни фаворит сифатида кўрмоқда, бироқ биз хулоса қилишга шошилмаслик керак деган бўлардик. "Милан" марказ билан боғлиқ муаммоларга дуч келиши мумкин бўлса, "Рома" эса аксинча етакчиларидан бири қайтиб, қарши ҳужумларда ниятига етиши мумкин.
Милан Оливье Жиру - 8', Жуниор Мессиас - 17', Рафаэл Леау - 82' |
Серия А . 20-тур 06/01/2022, 22:30 1
:
3
Тугади
|
Рома Тэмми Абрахам - 40' |
Стадион: San Siro, 35870 томошабин
Бош ҳакам: Daniele Chiffi
"Сассуоло"- "Женоа"
Бога ва Хамид Траоре терма жамоалари ихтиёрига йўл олишган, шу билан бирга Журичич ва Пелузо карантин сабаб беллашувни ўтказиб юборади. Ҳужум эса Распадори, Скамакка ва Беррарди иштирокида кучга тўлган. "Женоа" бош мураббийи Андрей Шевченко ҳам касаллик сабаб ўйинни телевизор орқали томоша қилади, худди шундай сабаб билан Серпе ва Кришито ҳам жамоага ёрдам бера олишмайди. Яна бир қатор футболчилар жароҳатланган ва асосий таркибда ким тушишини топиш қийин вазифа.
Сўнгги бор ўзаро тўқнаш келишганда клублар муросасиз баҳсда муроса кўчасини танлашганди (2-2). Бу сафар ҳам биз қувноқ ўйин кутишга ҳақлимиз. "Сассуоло" кичик устунлик билан фаворит ҳисобланмоқда. "Женоа"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳозирча ҳал қилингани йўқ ва "нероверди" ҳужуми бундай имкониятдан мамнуният билан фойдаланиши турган гап. "Грифонлар" биринчи навбатда албатта айнан ҳимояда ишончли ўйин кўрсатишга уринишади, лекин буни уддалашларига ишониш қийинроқ.
Сассуоло Доменико Берарди - 55' |
Серия А . 20-тур 06/01/2022, 20:30 1
:
1
Тугади
|
Дженоа Маттиа Дестро - 7' |
Стадион: Stadio Mapei - Citta del Tricolore, 4696 томошабин
Бош ҳакам: Gianluca Manganiello
"Ювентус" - "Наполи"
"Кекса синьора" ҳимояси марказида Ругани ва Де Лигт майдонга тушади. Шунингдек, Данило ҳам жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмагани сабаб, туринликларга ёрдам бера олмайди. Артурнинг тест натижаси эса ижобий чиқди. Ҳужум марказида Мората майдонга тушиши кутилмоқда. Ким билади дейсиз, балки бу беллашув Альваро учун "Ювентус" таркибидаги охиргиси бўлар. Спалеттининг таркиб билан муаммолари ундан ҳам кўпроқ, футболчиларнинг бир қисми терма жамоасига кетган бўлса, бошқа бир қисми жароҳати билан оввора, яна кимдир карантинда. Шундай экан танлаш учун вариантлар у қадар кўп эмас, ҳужумда эса бор умид Инсинье ва Мертенсдан.
Охирги марта жамоаларнинг тўқнашуви кутилганидек томошабоп бўлганди. "Наполи" ўша кеча 2-1 ҳисобида зафар қучганди. Бироқ ҳозир "Ювентус" реванш олишга астойдил ҳаракат қилади. "Наполи"нинг йўқотишлари жуда кўп ва осон бўлмаслиги турган гап. Шу ўринда, яраланган шер янада хавфли бўлишини унутмаслик лозим.
Ювентус Федерико Кьеза - 54' |
Серия А . 20-тур 07/01/2022, 00:45 1
:
1
Тугади
|
Наполи Дрис Мертенс - 23' |
Стадион: Allianz Stadium, 19301 томошабин
Бош ҳакам: Simone Sozza
Сергей Румянцев
Фикрлар