Жозе Моуриньо: "Погба узоқ муддатга сафдан чиқди"

Tolibjon Qosimov
30 сен 2017, 10:34
"Манчестер Юнайтед"нинг португалиялик бош мураббийи Жозе Моуриньо Поль Погба кўп ўйин ўтказиб юборишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, футболчи 12 сентябрь куни ЕЧЛ 1-тури доирасида "Базель"га қарши ўйин (3:0)да тиззаости мушакларидан жароҳат олган эди.

"Погбада жароҳат бор, шунинг учун дам олиш куни у ўйнамайди. Мен бунга умид ҳам қилмаяпман. Яна ҳам аниқроғи, ҳозир мен Погба ҳақида ўйламаяпман, чунки у узоқ муддатга сафдан чиқди", - дея Моуриньонинг сўзларини келтирди клуб расмий сайти.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: manutd.com