Жонибек Мирзақулов: "Биз ҳақли ғалабага эришдик"
24 окт 2022 13:17
Янгиликлар
Жонибек Мирзақулов: "Биз ҳақли ғалабага эришдик"
Про лига 22-туридан ўрин олган "Арал Самали" – "Янгиер" (0:3) учрашувидан кейин меҳмонлар сардори Жонибек Мирзақулов фикрларига қулоқ тутдик.
"Арал Самали"га қарши ўйин жуда қизиқарли ўтди. Узоқ йўл босиб бордик. Лекин ғалаба учун майдонга тушгандик ва бунга ҳақли равишда эришдик. Майдонда рақибдан кучли эканлигимизни кўрсата олдик.
Жамоамиз кучли бешталикка кира олмади. Аслида мана шундай мақсадни режалаштиргандик. Эндиликда эса 6-ўринни қўлга киритишни режалаштирганмиз ва бунга ҳаракат қиляпмиз", – деди Мирзақулов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар