UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  64 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  23 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  5 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  8 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  9

Диёр Мирзабоев: “Жамоанинг маош ва мукофот пулларидан етарлича қарздорлиги бор” Янгиликлар

Диёр Мирзабоев: “Жамоанинг маош ва мукофот пулларидан етарлича қарздорлиги бор”

Про лига 22-туридан ўрин олган “Арал Самали” – “Янгиер-Қурувчи” (0:3) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Диёр Мирзабоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Мазкур ўйин олдин жамоамизнинг 8 нафар асосий таркиб футболчимиз турли сабабларга кўра, Нукус келмади. Натижада, йўқотишлар ўрнини U-19 жамоадан футболчиларни жалб қилдик. Аслида “Арал Самали” майдонида футбол ўйнаш осон кечмаган. Биринчи бўлимда мезбонларда голли вазиятлар юзага келди, лекин шогирдларимга раҳмат, ўйинга бўлган муносабати сабаб гол ўтказиб юбормадик. Мавсумни имкон қадар ёшларимиз билан якунлашни мақсад қилганмиз. 

- Жамоалар биринчи бўлимда тенгма-тенг ўйин кўрсатишди. Иккинчи бўлимда қизил карточкадан кейин “Янгиер” анча яхши ўйин кўрсатиб, голлар урди. Рақибни майдонда кам бўлиб қолиши жамоангизга фойда келтирдими?

- Қизил карточкага қадар бизда пенальти бўлди. Ундан ҳам фойдалансак бўларди. Қолаверса, биз ўйин куни эрталаб Нукусга етиб келдик. Йўл ҳам анча вақтни олди. Иккинчи бўлимда жамоамиз футболчилари бироз жонланди. Рақибга нисбатан бироз кучли эканлигимиз кўзга ташланди. 

- “Янгиер”да азалдан яхши жамоа бўлган. Илгари юқори лигаларда ўйнаган. Охирги вақтларда эса жамоа биринчи ва Про лиганинг доимий аъзосига айланиб қолди. Бу нима билан боғлиқ?

- Йиллар ва раҳбарлар алмашинувига боғлиқ. Раҳбар ўз имкони даражасида жамоа тузади. Бу мавсум жамоа олдига кучли бешталикка кириш эди. Вазифа бажарилмаганидан сўнг, жамоа ёшартирилди. Балки келгуси йилда жамоа ўз олдига бошқача вазифа ёки мақсад қўйиши мумкин. 

- Бугунги кунда клубнинг молиявий аҳволи қандай?

- Вилоят ҳокимлиги томонидан бироз ёрдам бериб турилибди. Биласиз, клуб хусусий ҳисобланади. Яширмайман, жамоанинг футболчилардан етарлича қарздорлиги бор. Машғулотлар учун майдон, автобус, озиқ-овқат томонидан умуман муаммо йўқ. Лекин маош ва мукофот пулларидан қарздорлиги бор. Раҳбаримиз бу муаммоларни тез орада бартараф этишга ваъда берган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика