UZ

Сўнгги янгиликлар

22:18Лингард эркин агентга айланди  0 22:10ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  26 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  2 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  13 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  57 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0

ЖЛА бош котиби футбол клублари раҳбарлари билан учрашади Янгиликлар

ЖЛА бош котиби футбол клублари раҳбарлари билан учрашади

Айни вақтда Жаҳон лигалари ассоциациясининг Лигаларни ривожлантириш бўйича вакили Станислав Штипков Тошкентда бўлиб турибди.

Ўтган уч кун давомида мутахассис ЎзПФЛ фаолиятини ўрганиб, унинг ҳар бир бўлими ходимлари билан алоҳида суҳбат ўтказмоқда. 


Эртага — 12-июн куни тонгда ЖЛА бош котиби Жером Перлемутер пойтахтимизга етиб келади. Ташриф доирасида Перлемутер ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов билан учрашади. Шунингдек, 13-июн куни 16:30 да Wйндҳам меҳмонхонасида ЎзПФЛ мусобақаларида иштирок этувчи профессионал футбол клублари раҳбарияти иштирокида йиғилиш бўлиб ўтади. Унда ОАВ вакилларининг ҳам бўлиши кўзда тутилган.


14-июн куни Жером Перлемутер, Станислав Штипков, шунингдек, Чехия ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигалари раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. Анжуманда мамлакатимиз Суперлигаси, уни ривожлантириш йўлида ЎзПФЛ иштироки, жаҳоннинг футболи ривожланган мамлакатлари Лигалари фаолияти ва бошқа кўплаб масалаларда журналистлар билан суҳбат ташкил этилади. Матбуот анжумани 11:00 да Бунёдкор стадионида бўлиб ўтади. 


Шу куни 20:00 да меҳмонлар Суперлига 12-туридан ўрин олган "Бунёдкор" — "Пахтакор" беллашувини стадиондан кузатади. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика