Жиру: "Арсенал"даги ҳикоям якунлангани йўқ"

Aslanov Jasurbek
12 ноя 2017, 13:11
"Арсенал" ҳужумчиси Оливье Жиру Лондон клубида қолганидан афсусда эмас.

"Айни дамда келажагим борасида шубҳаланаётганим йўқ. "Арсенал"да бахтлиман ва қолишга қарор қилганимдан афсусланмайман, чунки шу ерда ўйнамоқчиман. Клубдаги ҳикоям якунлангани йўқ. Арсен Венгер доимо мени қўллаб-қувватлаган, биз бир-биримизга ишонамиз.

Маҳоратимга, ўзимга ишонишда давом этаман. "Арсенал" ва Франция терма жамоаси билан кўплаб мақсадларим бор, шу сабабли доимо олға интилишга ҳаракат қиламан" - дейди Жиру.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›