UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  1 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  6 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  5 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

Жиддада ФИФАнинг 2023 йилги саммити бўлиб ўтди Янгиликлар

Жиддада ФИФАнинг 2023 йилги саммити бўлиб ўтди

Саудия Арабистони мамлакатининг Жидда шаҳрида ФИФАнинг 2023 йилги футбол саммити бўлиб ўтди.

Унда ташкилотга аъзо мамлакатлар қаторида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов бошчилигидаги Ўзбекистон вакиллари иштирок этди.

Тадбирда ФИФА президенти Жанни Инфантино ва аъзо мамлакатлар вакиллари томонидан келгуси йилда амалга оширилиши кўзда тутилган режалар ва дастурлар, академиялар ва истеъдодларни ривожлантириш схемаси, ҳакамлик лойиҳалари, Аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати, ФИФАнинг турли дискриминацияларга қарши дастури ҳамда мусобақалар борасидаги янгиликлар масалалари муҳокама қилинди.

Саммитида 2023–2027-йилларга мўлжалланган стратегик мақсадларини айтиб ўтди ва ФИФА дунёни футбол орқали бирлаштириш вазифасини яна бир бор эътироф этди.

"ФИФА 211 та ассоциация, 211 давлатдан иборат иттифоқ бўлиб, ушбу мамлакатларнинг ҳар бири айнан бир хил мажбуриятларга эга ва бу ўзаро ҳурматга асосланган ҳамкорликдир. Агар бундай ҳурматга эришсак, ФИФА ўз йўлида давом этади, гуллаб-яшнайди, кенгаяди ва дунёни футбол орқали яхши томонга ўзгаришига ўз ҳиссасини қўшиши мумкин", - деди Жанни Инфантино.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика