UZ

Сўнгги янгиликлар

01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  0 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  1 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  2 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  11 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  7 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  2 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  33 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0

Жиддада ФИФАнинг 2023 йилги саммити бўлиб ўтди Янгиликлар

Жиддада ФИФАнинг 2023 йилги саммити бўлиб ўтди

Саудия Арабистони мамлакатининг Жидда шаҳрида ФИФАнинг 2023 йилги футбол саммити бўлиб ўтди.

Унда ташкилотга аъзо мамлакатлар қаторида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов бошчилигидаги Ўзбекистон вакиллари иштирок этди.

Тадбирда ФИФА президенти Жанни Инфантино ва аъзо мамлакатлар вакиллари томонидан келгуси йилда амалга оширилиши кўзда тутилган режалар ва дастурлар, академиялар ва истеъдодларни ривожлантириш схемаси, ҳакамлик лойиҳалари, Аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати, ФИФАнинг турли дискриминацияларга қарши дастури ҳамда мусобақалар борасидаги янгиликлар масалалари муҳокама қилинди.

Саммитида 2023–2027-йилларга мўлжалланган стратегик мақсадларини айтиб ўтди ва ФИФА дунёни футбол орқали бирлаштириш вазифасини яна бир бор эътироф этди.

"ФИФА 211 та ассоциация, 211 давлатдан иборат иттифоқ бўлиб, ушбу мамлакатларнинг ҳар бири айнан бир хил мажбуриятларга эга ва бу ўзаро ҳурматга асосланган ҳамкорликдир. Агар бундай ҳурматга эришсак, ФИФА ўз йўлида давом этади, гуллаб-яшнайди, кенгаяди ва дунёни футбол орқали яхши томонга ўзгаришига ўз ҳиссасини қўшиши мумкин", - деди Жанни Инфантино.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика