UZ

Сўнгги янгиликлар

17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  3 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   0 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  13 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  3 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  4 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  5 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  7 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  2 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  3 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди  16

Жезус: "13 ёшимда оёғимни синдиришмоқчи бўлишган, аммо жамоа мени ҳимоя қилган" Янгиликлар

Жезус: "13 ёшимда оёғимни синдиришмоқчи бўлишган, аммо жамоа мени ҳимоя қилган"

Теглар :  Габриэл Жезус
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Габриэл Жезус 13 ёшида жамоадошлари уни ҳимоя қилгани ҳақида айтиб берди.

"13 ёшимда катта кишилар билан футбол ўйнашни бошлаганман. Бу худди кўча баскетболига ўхшарди. Қўполликлар жуда кўп бўларди. Лиганинг энг кучли жамоасига қарши ўйнадик. Ҳамма менга ҳайрат билан қараб, "Ким бу болакай?" деб сўрашарди.

Тўрт дақиқа ўтиб ҳимоячини алдаб ўтдим ва гол урдим. Шундан сўнг, ҳимоячи оёғимни синдиришини айтган. Аммо тўп яна менга тушди ва жамоамиз гол урди. Баҳс 2:2 ҳисобида якунланди, пенальтилар сериясида ғалаба қозондик. Ҳимоячи машиналар тураргоҳида менга ҳужум қилмоқчи бўлди. Бироқ жамоадошларим мени ундан ҳимоя қилишди.

Бу ҳикоянинг якуни эмас. Янги йилга яқин оиламни кўриш учун уйга қайтдим. Банкка боришим керак эди, у ерда эса оёғимни синдирмоқчи бўлган ўша йигитни учратдим. У шундай деди: "Болакай, мени эсладингми? Ўшанда оёғингни синдирмоқчи эдим".

У ҳазиллашди деб ўйладим. "Йўқ, ука, йўқ. Мен ҳақиқатдан ҳам шундай қилмоқчи эдим. Энди эса сен севимли жамоада ўйнайсан. Сени яхши кўраман, ука".

Бунга ишона олмасдим. Бироз кулишдик ва биргаликда суратга тушдик" - дейди Жезус.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика