UZ

Сўнгги янгиликлар

12:06Миржамол Қосимов: "Миржалол Қосимов жамоасида бўлиш босими йўқ. Аксинча, бу интилишга туртки беради"  1 11:39Марк Краснов: "Арал" яхши жамоа экан, клубда барча ишга профессионал ёндашади"  0 11:17Нодир Абдураззоқов: "Жамоанинг мақсади ҳар доим битта бўлган. Ҳеч қачон бешталик ё ўнталикда бўламиз деган ўй бўлмаган"  0 10:45Дониёр Абдуманнопов: "Мақсад доим юқори қўйилади. Амалда кўрсатиш керак"  0 10:17"Лочин" устози Элдор Мойлиев: "Про лигада кучли учликка киришга ҳаракат қила оламиз"   1 09:42Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"  46 09:28Микель Артета: "Бундай рақибга қарши назоратнинг ўзи етарли эмас"  1 08:42Флик "Атлетико"дан учралган шармандали мағлубиятдан сўнг: "Жамоа ёш, аммо мен баҳона излаётганим йўқ"  25 08:19Мўминжон Мелиев "Металлург"га ўтди  0 07:55Илҳом Алижонов "Лочин" таркибига қўшилди  0 03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  281 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  21 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  4 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  15

Жезуалду Феррейра: "Гуруҳда вазият чигаллашди" Янгиликлар

Жезуалду Феррейра: "Гуруҳда вазият чигаллашди"

ОЧЛ 3-тур доирасидаги "Насаф" - "Ал Садд" (1:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар устози Жезуалду Феррейра иштирок этди.

- Кеча айтиб ўтганимдек жуда қийин ўйин бўлди. Бугунги баҳс жуда чиройли ўтди. Томошабинлар билан тўлиб тошган стадионда ўйнаш ёқимли бўлди. Айнан шундай муҳитларда ОЧЛда ўйнаётганингни тўлиқ ҳис этасан. Осиё чемпионлар лигасида Қатар чемпионатидан фарқли равишда жамоалар асосан жисмоний жиҳатга эътибор қаратишади. Бугун майдонда ҳақиқий жанг кечди. Ўйлашимча, ўйин тенг курашлар остида ўтди. Аммо бизга гол уриш насиб этмади. Хави ҳамда марказий ҳимоячимизнинг йўқлиги билинди. Лекин бу мағлубиятга баҳона бўла олмайди. "Насаф" қайсидир вазиятларда яхшироқ ўйнади ва ғалабага эришди. Ушбу муваффақият билан рақибни табриклайман.

Мағлубиятга нима сабаб бўлди? Баъзида жамоалар ўзининг футболини намойиш эта олмайди. Бугун бизда шундай ҳолат кузатилди.

Гуруҳдаги вазият исталган пайт ўзгариб кетиши мумкин. Айни пайтда бизнинг "квартет"да вазият анча чигаллашди. Ўйлашимча, "Ал Садд", "Персеполис" ва "Насаф" жамоаларининг гуруҳдан чиқиш имкониятлари тенг. Буёғига кураш янада қизғин ўтади.  Кўп нарса "Ал Васл"га ҳам боғлиқ. Амирликларга қарши ким яхшироқ ўйнай олса, ўша жамоанинг гуруҳдан чиқиш имкониятлари кескин ошиб кетиш эҳтимоли юқори.

Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика