Жеррард: “Коутиньони аввалги даражасига қайтардик”
06 мар 2022 09:55
Янгиликлар
Жеррард: “Коутиньони аввалги даражасига қайтардик”
“Астон Вилла” устози Стивен Жеррард Филиппе Коутиньонинг жамоадаги ёрқин ўйини ҳақида фикр билдирди.
“Ҳақиқатан у бизда энг яхши формасига қайтди. Бугун у “Ливерпуль”даги давридан бери энг яхши ўйинини кўрсатди. Бугунги гол эса “Ливерпул”даги машғулотларда менга қарши ўйиндаги ҳаракатларини эслатиб юборди. Балки, шу туфайли Коутиньо бир неча йил олдин фаолиятимни тугатишга мажбур қилгандир!”, дейди Жеррард.
АПЛ 28-турида бразилиялик футболчи “Саутгемптон”га гол урди ва пасни ҳам ўз ҳисобига ёздирди. У “шерлар” сафига келиб қўшилганидан бери 7 ўйинда қатнашиб, 3+3 натижа кўрсатиб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Фикрлар