UZ

Сўнгги янгиликлар

21:48Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистонни йирик ҳисобда мағлуб қилди  0 21:35Суперлига. "Сурхон" – "Сўғдиёна" 1:0. Highlights  0 21:32Суперлига. Ниҳоят, ОКМК нохуш анъанасига чек қўйди ва "Тошкент вилояти дербиси"да ғалаба қозонди  6 21:11Карло Анчелотти эртанги финалда "Реал" дарвозасини ким қўриқлашини айтди  5 20:59Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди, жиззахликлар мураббийи четлатилди  30 20:38Хвича ПСЖга ўтишга рози бўлди  1 20:21Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг Малига қарши ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси аниқ  9 20:00Про лига. "Арал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  0 19:23Боатенг ва Очоа "Салернитана"ни тарк этди  1 18:50"Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" собиқ футболчиси "Бёрнли"ни вақтинча бошқаради  2 18:13Суперлига. "Сурхон" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  3 17:55"Милан" ёзги трансферлар учун бюджетни белгилаб олди  2 17:23Англияда ўйнаётган ўзбек – Муҳаммадали Ўринбоев билан эксклюзив интервью!  3 17:04Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистон ва Эронга қарши ўйинлар учун қайдномани эълон қилди. Таркибда 2 нафар ҳужумчи бор  57 16:39Моуринью Туркия жамоасига устозлик қилади  2

Жером Этаме: "Четдан таклифлар бор, лекин Ўзбекистонда қолишни хоҳлайман" Янгиликлар

Жером Этаме: "Четдан таклифлар бор, лекин Ўзбекистонда қолишни хоҳлайман"

Ўтган мавсумни "Локомотив" таркибида ўтказган камерунлик ҳужумкор ярим ҳимоячи чемпионат якунида эркин агентга айланди.

"Темирйўлчилар" сафида Суперлига ва Кубок ўйинларини қўшиб ҳисоблаганда жами 31 учрашувда иштирок этиб, 8та гол урган Жером Этаме сайтимизга берган интервьюсида янги мавсумни ҳам шу ерда ўтказиш нияти борлигини маълум қилди. 

- Жером, ишлар қандай?

- Ҳозирча ҳаммаси яхши. Оилам даврасида қишки таътилни ўтказяпман.


- Ўтган йил сиз учун қандай ўтди?

- "Локомотив"да ўзимни кўрсатишга ҳаракат қилдим. Янги жамоада 8та гол урдим, менимча, биринчи мавсум учун бу яхши натижа бўлса керак. Афсуски, "Локомотив"нинг Пролигага тушиб кетгани яхши бўлмади. Бундан ҳаммамиз қаттиқ хафа бўлдик, лекин бу - футбол. Чемпионат тугагач, эркин агентга айландим. Уйга кетиб бироз ҳордиқ чиқардим, сўнгра яна Тошкентга қайтдим. Келганимга тўрт кун бўлди. 


- Қайтишингизга қараганда яна қолиш ниятингиз борми?

- Тўғриси, мен ҳам шу мақсадда қайтдим. Ўзбекистонда камида яна бир йил футбол ўйнамоқчиман. Бу ер менга жуда ёқади, футбол даражаси баланд, қолаверса аёлимга ҳам ёқади.


- Олдингизда вариантлар борми? Кейинги режалар қанақа?

- Таклифлар четдан бор, лекин айтиб ўтганимдек, ҳеч бўлмаса яна бир йил Ўзбекистонда қолиб футбол ўйнамоқчиман. Тўғриси, мен ҳали ўз сўзимни айтганим йўқ. Шу боис четдан бўлаётган таклифларга кўп эътибор бермаяпман. Ўзбекистонда қолиб Жером Этаме қандай футболчи эканлигини кўрсатишни хоҳлайман.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика