UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  0 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  5 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   16 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  2 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  11 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  3 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  19 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  19

Жерар Сарагоса: "Биз ҳали "тирикмиз" ва охиригача курашамиз" Янгиликлар

Жерар Сарагоса: "Биз ҳали "тирикмиз" ва охиригача курашамиз"

Кеча бўлиб ўтган "Шабаб Ал Аҳли" - "Пахтакор" баҳси 0:0 ҳисобида якун топди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дубайликлар бош мураббийи Жерар Сарагоса қуйидаги фикрларни билдирди.

- Майдонда иккита яхши жамоа кураш олиб борди. Дастлабки икки турдан сўнг ҳисобимизда умуман очко йўқ эди. Доҳага келиб 7 очко тўпладик ва ҳозирги аҳволимиз анча яхши. Энди бизда ҳам кейинги босқичга чиқиш имконияти пайдо бўлди.

- Имкониятларни қандай баҳолайсиз?

- Шуни айтишим мумкин, биз ҳали "тирикмиз" ва имкон бор экан охиригача курашамиз.

- "Шабаб Ал Аҳли" кейинги турни "Ал Ҳилол"га қарши ўтказади. Бу учрашув ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳар бир баҳс қийин ўтяпти. "Ал Ҳилол" - кучли жамоа, бежизга ўтган йил ОЧЛ ғолиби эмас. Ҳар ўйиндан олдин уларда коронавирус билан боғлиқ муаммолар юзага келяпти, лекин жамоа барибир яхши ўйнаяпти.

- Жамоангиз "Ал Ҳилол"га қарши ижобий натижа қайд этиб кейинги босқичга чиқишига ишонасизми?

- Албатта, ишонаман. Ишонч бўлмаганида бу ерга келмасдик. Ҳозир иккинчи ўрин учун "Пахтакор" ва биз курашяпмиз. Имкониятлар эса бир хил. Биз аввало ўз ўйинимизни ўйлашимиз керак. "Пахтакор" - "Шаҳр Ходро" ўртасида кечадиган беллашув эса алоҳида масала.

- Азиз Ғаниев аввалги иккита баҳсда бошланғич таркибда ҳаракат қилганди, лекин бугун захирадан майдонга тушди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Ўйинга белгиланган тактикадан келиб чиқиб шундай йўл тутдик. Азиз Ғаниев - ёш ва келажаги порлоқ футболчи. Лекин жамоамизда бошқа ўйинчилар ҳам борлигини унутмайлик. Шу боис Ғаниев захирадан қўшилди ва жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилди.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика