"Женоа" ҳужумчиси А Сериянинг январдаги энг яхши футболчиси деб топилди
03 фев 2021 07:33
Янгиликлар
"Женоа" ҳужумчиси А Сериянинг январдаги энг яхши футболчиси деб топилди
"Женоа" ҳужумчиси Маттиа Дестро А Сериянинг январдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Бу ҳақда Италия футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда. Ойнинг энг яхши ўйинчиси уч итальян лигасидан танлаб олинади.
Дестро январда "Женоа"нинг Италия чемпионатидаги ўйинларида 5та гол урди, жумладан 29 ёшли форвард "Кротоне" (3:0)га қарши ўйинда дубль қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, "Женоа" Италия чемпионатида 20 турдан сўнг жадвалда 14-ўринда бормоқда.
Фикрлар