ЖЧ саралаши. Жаҳон чемпионатига йўл олиши аниқ бўлган Саудия Арабистони Хитой билан дуранг ўйнади

Narzulla Saydullayev
24 мар 2022, 22:34
ЖЧ-2022 3-саралаш раунди "B" гуруҳи 9-тур доирасидаги Хитой - Саудия Арабистони учрашуви ўз якунига етди.

Бундан бир неча соатлар илгари Япония ва Австралия учрашувидан сўнг Саудия Арабистонининг Жаҳон чемпионатига йўл олиши аниқ бўлиб улгурганди. Хитойга қарши учрашувда дуранг қайд этган Саудия Арабистони ҳозирча "B" гуруҳида иккинчи ўринда қоладиган бўлди. Олдинда яна бир тур бор. Унда Саудия Арабистони Австралияга қарши ўйнайди. 

Хитой - Саудия Арабистони 1:1 

Голлар: Салех аш-Шехри 45, Чжу Чэньцзе  82

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia