

Бундан бир неча соатлар илгари Япония ва Австралия учрашувидан сўнг Саудия Арабистонининг Жаҳон чемпионатига йўл олиши аниқ бўлиб улгурганди. Хитойга қарши учрашувда дуранг қайд этган Саудия Арабистони ҳозирча "B" гуруҳида иккинчи ўринда қоладиган бўлди. Олдинда яна бир тур бор. Унда Саудия Арабистони Австралияга қарши ўйнайди.
Хитой - Саудия Арабистони 1:1
Голлар: Салех аш-Шехри 45, Чжу Чэньцзе 82




