UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  0 10:28“Бавария“ рози бўлди  0 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  1 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  0 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  27 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  4 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  158 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  4 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  8

ЖЧ саралаш. Саудия Арабистони Тошкентда ютиб кетганидан бери нечта ўйин ўтказди? Янгиликлар

ЖЧ саралаш. Саудия Арабистони Тошкентда ютиб кетганидан бери нечта ўйин ўтказди?

Бугун ЖЧ саралаш босқичи иккинчи раунд учрашувларига якун ясалади.

Тошкент вақти билан соат 23:00да Ар Риёддаги "King Saud University" стадионида Саудия Арабистони - Ўзбекистон учрашуви старт олади. Гуруҳ жадвалида саудияликлар 17 очко билан биринчи, Ўзбекистон эса 15 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. Демак, бугунги тўқнашув гуруҳда биринчи бўлиш масаласини ҳал қилади. 

Шу пайтгача ҳар икки жамоа жаҳон чемпионатлари саралаш ўйинларида ўзаро 5 марта кураш олиб борган. Шундан учтасида Саудия Арабистони терма жамоасини қўли баланд келган бўлса, бир марта Ўзбекистон миллий терма жамоаси ғалаба қозонган ҳамда битта ўйин дуранг билан якун топган. ЖЧ саралаш ўйинларида ягона ғалабамиз 2008 йилнинг 26 март санасида рўй берган. 

Ҳозирги "Бунёдкор" стадиони ўрнида олдин МҲСК стадиони бўларди. Ўша ўйингоҳда саудияликларни 3:0 ҳисобида мағлуб этганмиз. Рауф Инилеев қўл остида тўп тепган футболчилардан Тимур Кападзе, Максим Шацких ва Сервер Жепаров гол муаллифи бўлишган. 

Саудия Арабистонига қарши ҳозирча охирги учрашувни 2019 йилнинг ноябрь ойида ўтказдик ва "Пахтакор" стадионида кечган баҳсда 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйдик. Бу ўйинда Элдор Шомуродов билан Отабек Шукуров гол муаллифи бўлганини яхши биласиз. 

Саудия Арабистони бизни Тошкентда ютиб кетганидан бери 12та баҳсда майдонга тушди. 

19.11.2019. Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони - Парагвай 0:0

27.11.2019. Кўрфаз Кубоги. Саудия Арабистони - Қувайт 1:3

30.11.2019. Кўрфаз Кубоги. Баҳрайн - Саудия Арабистони 0:2

02.12.2019. Кўрфаз Кубоги. Уммон - Саудия Арабистони 1:3

05.12.2019. Кўрфаз Кубоги. Саудия Арабистони - Қатар 1:0 

08.12.2019. Кўрфаз Кубоги. Баҳрайн - Саудия Арабистони 1:0 

14.11.2020. Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони - Ямайка 3:0 

17.11.2020. Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони - Ямайка 1:2

25.03.2021. Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони - Қувайт 1:0

30.03.2021. ЖЧ-2022 саралаш. Саудия Арабистони - Фаластин 5:0

05.06.2021. ЖЧ-2022 саралаш. Саудия Арабистони - Яман 3:0

11.06.2021. ЖЧ-2022 саралаш. Сингапур - Саудия Арабистони 0:3

Ўтказилган 12 ўйиннинг 8тасида саудияликлар ғалаба қозонган бўлса, 3 марта мағлубиятга учрашди ҳамда бир бор дуранг қайд этишди. Эътиборлиси, бу жамоа охирги 4та ўйинни ғалаба билан якунлади ҳамда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормади.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика