UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22ФИФА хавотирда  4 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  7 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  159 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  2 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  3 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  11 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  4

ЖЧ саралаш. Осиё. Навбатдаги турга 3 кун қолди Янгиликлар

ЖЧ саралаш. Осиё. Навбатдаги турга 3 кун қолди

Теглар :  ЖЧ саралашОсиё
Ноябрь ойида ҳам Осиё минтақасида ЖЧ-2022 саралаш босқичининг иккита тур ўйинлари ўтказилади.

11 ноябрь куни 5-тур учрашувлари ўтказилса, 16 ноябрда 6-тур баҳслари бўлиб ўтади. Шунда биз ушбу ойда жами 12та ўйин гувоҳига айланамиз. 

"A" гуруҳидаги вазият

Ушбу гуруҳда Эрон терма жамоаси 10 очко билан пешқадамлик қиляпти. Форслар 4та ўйиндан учтасида ғалаба қозониб, бир бор дуранг ўйнашди.  Иккинчи ўриндаги Жанубий Корея ҳисобида эса 8 очко бор. 

5-тур учрашувлари. 11 ноябрь

Жанубий Корея - БАА

Ироқ - Сурия

Ливан - Эрон


Жанубий Корея навбатдаги турни ўз майдонида ўтказади. Улар ҳали ғалаба қозонмаган БААни қабул қилишади. Агар БАА яна ғалаба қозона олмаса, унда бу жамоа жаҳон чемпионатига чиқиш орзуси билан хайрлашса ҳам бўлаверади. Гуруҳда охирги ўринларни эгаллаб турган Ироқ ва Сурия Қатар пойтахти Доҳада ўзаро ҳисоб-китоб ишларини олиб борса, Эрон сафарда Ливан меҳмони бўлади. 


"B" гуруҳидаги вазият

Бу гуруҳда Саудия Арабистони терма жамоаси 12 очко билан пешқадамлик қиляпти. 4та ўйинда 4та ғалаба. Австралия эса 9 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, кейинги ўйинларда бораётган Уммон ва Япония ҳисобида бир хил 6 очкодан бор. 

5-тур учрашувлари. 11 ноябрь

Австралия - Саудия Арабистони

Вьетнам - Япония

Хитой - Уммон


Ушбу турда бизни "даҳшатли" тўқнашув кутмоқда. Негаки ҳали мағлубиятга учрамаган Япония "кенгурулар" юртига сафар қилади. Бунгача тўртта ўйиндан учтасини ўз майдонида ўтказган Саудия мана энди жиддий синовдан ўтади. Албатта, Австралия ўз майдонида фақат ғалабани кўзлаб тўп тепиши аниқ, негаки ортда Япония қувиб келяпти. Лекин саудияликлар ҳам қараб турмаса керак. 

Япония терма жамоаси 11 ноябрь куни ҳамма ўйинларда мағлубиятга учраётган Вьетнам майдонида ўйнайди. Хитой эса мезбон сифатида Уммон билан ўйнайди. Мезбон сифатида деганимиз боиси, учрашув Шаржада ўтказилади.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика