UZ

ЖЧ саралаш. Иккита ўйинни ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради Янгиликлар

ЖЧ саралаш. Иккита ўйинни ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради

Жаҳон чемпионати саралаш босқичи Осиё минтақасидан ўрин олган учрашувларда ўзбекистонлик расмийлар фаолият олибборади.

Жумладан, Австралия — Бангладеш учрашувини Аҳрол Рисқуллаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Санжар Шоюсупов ва Андрей Сапенко ёрдам беради. Ҳиндистонлик Кристал Жонга тўртинчи ҳакамлик ишониб топширилган.

Шунингдек, Филиппин — Вьетнам учрашувига Рустам Лутфуллин тайинланган. Руслан Серазитдинов ва Алишер Усмонов қанотларда унга ёрдам беради. Таиландлик Виват Жумпаун тўртинчи ҳакам вазифасини бажаради.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика