UZ

Сўнгги янгиликлар

02:45А Серия. "Милан" ва Рома" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  5 01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  4 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  25 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  17 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  5 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  24 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  1 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  14

ЖЧ-2022. Аргентина пенальтилар сериясида Нидерландияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди Янгиликлар

ЖЧ-2022. Аргентина пенальтилар сериясида Нидерландияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Жаҳон чемпионати чорак финалидан ўрин олган Нидерландия – Аргентина учрашуви бошланди.

Нидерландия – Аргентина 2:2

Гол: 0:1 – 35 Молина, 0:2 – 73, пенальти Месси, 1:2 – 83 Вегорст, 2:2 – 90 Вегорст.

Нидерландия – Нопперт, Думфрис, ван Дейк, Аке, Тимбер, Блинд (де Йонг, 64), де Рон (Копмейнерс, 46), де Йонг, Депай (Вегорст, 78), Бергвейн (Бергейс, 46), Гакпо (Ланг, 113).

Аргентина – Мартинес, Молина (Монтьель, 105), Отаменди, Ромеро (Песселья, 78), Мартинес (Ди Мария, 112), Акунья (Тальяфико, 78), Де Поль (Паредес, 66), Мак Аллистер, Фернандес, Месси, Альварес (Мартинес, 82).

Огоҳлантиришлар: Тимбер (43), Акунья (43), Ромеро (45), Вегорст (45), Депай (76), Мартинес (76), Бергейс (88), Паредес (89), Месси (90), Отаменди (90), Бергвейн (90), Скалони (90), Монтьель (109), Песселья (112).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Аргентина ярим финалда!

Лаутаро - 3:4!

Люк де Йонг - 3:3!

Энцо - 2:3! Хато!

Вегорст - 2:3!

Монтьель - 1:3!

Копмейнерс - 1:2!

Паредес - 0:2!

Бергейс - 0:1! Яна дарвозабон маҳорати!

Месси - 0:1!

Ван Дейк - 0:0! Мартинес тўпни қайтарди!

Бошладик!

Тўртинчи бўлим якунланди. Навбат пенальтилар сериясига!

120. ЗАРБА! Энцонинг зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди!

119. ЗАРБА! Лаутаронинг чап оёқда йўллаган зарбасини Нопперт қайтарди.

115. ЗАРБА! Энцонинг зарбаси рекошет кўринишда дарвозага кириб кетишига бир баҳя қолди!

114. Лаутаронинг зарбасини Ван Дейк кўкраги билан қайтарди!

113. Люк де Йонг рақиб жарима майдонида икки бор зарба йўллашга муваффақ бўлди, аргентиналиклар бир амаллаб вазиятни бартараф этди.

110. Мессининг айланма тарзда йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

107. Месси бурчак зарбасини амалга оширди, Нопперт тўпни қучоқлаб олди.

106. Тўртинчи бўлим бошланди.

Учинчи бўлим якунланди.

104. Хавфли вазият! Мессининг жаримадан узатмасини Отаменди дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

Сатирик чекиниш. Бироз аввал мана бу шоввоз майдонга югуриб чиқди, у ТВда намойиш этилмади.

99. Аргентина жарима майдони ёнида ўйин қоидаси бузилди. Яна бир хавфли стандарт содир бўлиши мумкин. Бироқ ижро яхши чиқмади.

94. Месси рақиб жарима майдонида қайчи услубида зарба бермоқчи эди, аммо рақиб ҳимоячилари бунга йўл бермади.

90. Учинчи бўлим бошланди.

Асосий вақт якунланди! Экстра-таймларга мурожаат қиламиз.

90+11. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Нидерландия ҳисобни тенглаштирди! Захирадан майдонга тушган Вегорстдан дубль!

90+6. Нидерландия кетма-кет ҳужумлар ташкил этмоқда. 

90+2. Нидерландияда хавфли стандарт юзага келди, аммо тўп жонли девордан қайтди.

90. Иккинчи бўлимга 10 дақиқа қўшиб берилди.

90. Футболчилар ўртасида кичик жанжал юзага келди, Паредес огоҳлантирилди.

88. Мессига нисбатан қўполлик, Бергуисга эса сариқ карточка кўрсатилди.

85. ЗАРБА! Нидерланлиялик футболчининг кучли зарбаси дарвозанинг ён томонига бориб тегди.

83. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Нидерландия ҳисобни қисқартирди! Вегорст қанотдан оширилган тўпни бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!

81. Паредес Гакпони "чопди". Жарима зарбаси.

77. Депай рақиб жарима майдонида йиқилди, аммо ҳакам бу ҳаракат пенальтига арзимаслигини таъкидлади.

73. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Месси пенальтини аниқ ижро этиб, ҳисобдаги фарқни оширди!

71. Пенальти! Акуньяни Дюмфрис йиқитди ҳамда ҳакам 11 метрли нуқтага ишорақ қилди.

71. Энцо Молинани олдинга бошлади, сўнгги лаҳзада Ван Дейк хавфни бартараф этди.

68. Нидерландиянинг ҳужумларида боғлиқлик, якун кўзга ташланмаяпти.

63. ЗАРБА! Мессининг жаримадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

62. Месси йиқитилди. Хавфли стандарт юзага келди.

59. Аргентинада ажойиб қарши ҳужум ташкил этилганди, бироқ америкаликлар унумли фойдалана олишмади.

55. Месси нафақат оёқ, балки қўл билан ҳам чиройли ўйнай олишини исботлади. Фақат Марадонага ўхшаб гол урмагани қолди.

Бугунги баҳсни кимдир телевизор қаршисида кузатаётган бўлса, кимдир жонли гувоҳига айланмоқда.

50. Гакпо қанотдан олдинга борди ва ичкарига тўпни узатди, аммо Мартинес тўпни ушлаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

45. Яна стандарт. Яна узатма. Бу сафар Мартинес тўпни эгаллаб олди.

43. Нидерландияда яна бир жарима зарбаси ижро этилди. Аммо яна тўп қайтарилди.

41. Нидерландияда стандарт вазият юзага келди. Узатмадан сўнг ҳужумда қоида бузилди.

40. Месси ўнг оёқда зарба йўллади, Нопперт тўпни эгаллаб олди.

38. Де Поуль бошидан жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

35. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Молинааааа Мессининг заргарона узатмасини ажойиб тарзда якунлади!

33. ЗАРБА! Де Полнинг зарбасининг тезлиги қорда юрган машинаники сингари бўлди.

31. Ҳакамнинг дастлабки сариқ карточкасини Аргентина мураббийи қабул қилиб олди.

28. Гапко сўнгги дақиқаларда жуда кўп кўзга ташланмоқда, жумладан, 3-4 дақиқа ичида икки бор қўполлик ишлатди.

24. ЗАРБА! Депайнинг пасидан сўнг Бергвейн чап оёқда нақадар беўхшов зарба йўллаш мумкинлигини намойиш этди.

22. Мессининг дастлабки зарбаси арзонроқ чипта сотиб олган томошабинлар томон йўналтирилди. 

21. Депай тўпни тепай деганда Отаменди тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

19. Учрашув бош ҳаками захирадаги Ди Марияни ёнига чақириб, "Братишка, ақл ўргатма менга", деган маънода бир нималар деб огоҳлантирди.

17. Майдон марказида тўп учун жиддий кураш кечмоқда. Кимнингдир ўз тилида "Вой оёғим" қабилидаги жумласи қулоққа чалинди. 

14. Бергвейнга нисбатан қўполлик ишлатилди. Ҳакам аргентиналик футболчини қаршисига чорлаб, "Бўтам, эҳтиёт бўлиб ўйна. Акс ҳолда учрашувни кийиниш хонасида давом эттирасан", дея танбеҳ берди.

11. Месси Акуньяни чап қанотдан олдинга чорлади, аммо ярим ҳимоячининг қайта паси ачинарли бўлди.

8. Акунья нидерландиялик мухлисларининг юрагини ушлайдиган ҳаракат амалаг оширди. Агар унинг пасини рақиб футболчиси эгаллаб олганда, вазият европаликлар учун яхшилик билан тугамасди.

4. Гакпо ва Энцо очиқ жой учун курашда калла уриштиришди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

2. Аргентина ҳужум ташкил этди. Акуньянинг чап қанотдан узатмасини нидерланд ҳимоячилари қайтарди.

1. Учрашув бошланди. Нидерландия лоларанг, Аргентина кўк-оқ рангли либосда ҳаракат қилади.

Учрашув давомида эсноқ тутиб, тушлар мамлакатига равона бўлмаслигинингиз учун Қатардан Толибжон Қосимов футболга жозиба бағишлайдиган суратлардан тақдим этиб боради.

Саломим сўлим-сўлим, ноутбукда ўнг қўлим. Ассалому алайкум, уйқубилмас футбол шинавандалари! Бироз аввал мусобақада фаворит сифатида кўрилаётган жамоалардан бирига аэропорт билетларини топширдик, бугун яна бир гранд жамоа ўз уйига равона бўлади.

Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика