UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  0 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  1 17:40Суперлига. "Шўртан" – ОКМК. Таркиблар маълум  1 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  13 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  5 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  8 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  6 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  25 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  3 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  17 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  5

ЖЧ-2022. Кечаги ўйинларнинг энг яхши футболчилари Янгиликлар

ЖЧ-2022. Кечаги ўйинларнинг энг яхши футболчилари

Кеча, 28 ноябрь куни Қатардаги мундиал гуруҳ босқичи доирасида навбатдаги 4 та учрашув ўтказилди.

Япония – Коста-Рика 0:1

Учрашувдаги ягона гол муаллифига айланган ҳимоячи Кейшер Фуллер “man of the match” совринини қўлга киритди.

Бельгия – Марокаш 0:2

Баҳсда фаол ҳаракат қилган Ҳаким Зиеш 1-таймда гол урди, аммо офсайд туфайли у бекор қилинди. 90+2-дақиқада эса Зиеш ҳужумчи Закария Абуҳалолнинг голига ҳаммуаллифлик қилди. Шу тариқа, 29 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи ўйиннинг энг яхши футболчисига айланди.

Хорватия – Канада 4:1

Ўйинда дублга эришган Андрей Крамарич “man of the match” номига лойиқ кўрилди. У 36-дақиқада ҳисобни тенглаштирди ва 70-дақиқада орадаги фарқни оширди. Иккала голда ҳам “Хоффенхайм” аъзосига Иван Перишич ассистентлик қилди.

Испания – Германия 1:1

62-дақиқада гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиққан Альваро Мората учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлди. Ҳозирда унинг ҳисобида 2 гол ва бир ассист бор.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика