ЖЧ-2022. Кечаги ўйинларнинг энг яхши футболчилари

Eldor Akmurzayev
28 ноя 2022, 08:25
Кеча, 28 ноябрь куни Қатардаги мундиал гуруҳ босқичи доирасида навбатдаги 4 та учрашув ўтказилди.

Япония – Коста-Рика 0:1

Учрашувдаги ягона гол муаллифига айланган ҳимоячи Кейшер Фуллер “man of the match” совринини қўлга киритди.

Бельгия – Марокаш 0:2

Баҳсда фаол ҳаракат қилган Ҳаким Зиеш 1-таймда гол урди, аммо офсайд туфайли у бекор қилинди. 90+2-дақиқада эса Зиеш ҳужумчи Закария Абуҳалолнинг голига ҳаммуаллифлик қилди. Шу тариқа, 29 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи ўйиннинг энг яхши футболчисига айланди.

Хорватия – Канада 4:1

Ўйинда дублга эришган Андрей Крамарич “man of the match” номига лойиқ кўрилди. У 36-дақиқада ҳисобни тенглаштирди ва 70-дақиқада орадаги фарқни оширди. Иккала голда ҳам “Хоффенхайм” аъзосига Иван Перишич ассистентлик қилди.

Испания – Германия 1:1

62-дақиқада гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиққан Альваро Мората учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлди. Ҳозирда унинг ҳисобида 2 гол ва бир ассист бор.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia