ЖЧ-2018. Сербия терма жамоаси ҳам Россияга боради

Aslanov Jasurbek
10 окт 2017, 02:31
Сербия терма жамоаси жаҳон чемпионатига йўлланма олган ўн еттинчи терма жамоага айланди.

Бугун сербиялик футболчилар ўз майдонларида Грузия терма жамоасини қабул қилиб, 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Прийовичнинг 74‑дақиқада киритган ягона голи Сербияни ЖЧ-2018 финал босқичига олиб чиқди.

Болқонликлар 21 очко жамғариб, D гуруҳи ғолибига айланишди. Бу гуруҳдан Ирландия терма жамоаси иккинчи ўрин соҳиби сифатида плей-оффда мундиал чиптаси учун курашни давом эттиради. 


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›