

Ушбу тантанали маросимда Гари Линекер ва Мария Командная бошловчилик қилишади. Бу ҳақда олдинроқ хабар бергандик.
Қуръани ўтказишда уларга 8 нафар футбол юлдузи ёрдам беради.
Саройга Жаҳон чемпионати кубогини германиялик Мирослав Клозе олиб чиқади.
Жаҳон юлдузларидан Никита Симонян, Лоран Блан, Гордон Бэнкс, Фабио Каннаваро, Кафу, Диего Марадона, Карлес Пуйоль ва Диего Форлан қуръа жараёнида қатнашишади.



