ЖЧ-2018. Европада ўтиш баҳси иштирокчилари номи маълум

11 окт 2017, 02:40
Европа саралаш босқичида гуруҳ учрашувлар якунига етди ва ўтиш ўйинларида қатнашадиган жамоалар номи маълум бўлди.

Ўз гуруҳларида иккинчи ўринни эгаллаган 8 та жамоа -Италия, Швеция, Швейцария, Шимолий Ирландия, Дания, Ирландия, Греция, Хорватия қатнашади. Иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар орасида энг ёмон натижани қайд этган Словакия термаси (18 очко) ҳам ЖЧдан умидини узди.

Ўтиш ўйинларига 17 октябрь куни Цюрихда қуръа ташланади. Дастлабки учрашувлар 9-11 ноябрь кунлари, жавоб ўйинлари 12-14 ноябрь кунлари ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›