ЖЧ-2014 қаҳрамони Португалия чемпионатига ўтди
04 сен 17:39
Янгиликлар
ЖЧ-2014 қаҳрамони Португалия чемпионатига ўтди
Мексикалик афсонавий дарвозабон Гильермо Очоа Португалиянинг ABC жамоаси футболчисига айланди, деб хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, 39 ёшли Очоа эркин агент сифатида АВСга ўтган. Олдинроқ у Италиянинг "Салернитана" жамоасида ҳаракат қилганди.
Мексикалик футболчининг Португалия клуби билан шартномаси тафсилотлари ошкор этилмаган.
Гильермо Очоа – ҳозир ўйнаётган Мексика терма жамоаси футболчилари орасида энг кўп ўйин ўтказган рекордчи ва бу кўрсаткич бўйича учинчи ўринда туради. Дарвозабон миллий терма жамоа сафида 150 та ўйинда майдонга тушган, бешта Жаҳон чемпионатида, икки марта Америка Кубогида қатнашган ва беш марта КОНКАКАФ Олтин Кубогини қўлга киритган.
Фикрлар