UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0

Жавоҳир Сидиқов "Қўқон-1912"да Янгиликлар

Жавоҳир Сидиқов "Қўқон-1912"да

“Қўқон-1912” жамоаси бугундан мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги босқичини бошлади.

Бу сафарги йиғин аввалдан режа қилинганидек Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари бугун Тошкент шаҳрида тўпланишди ҳамда дастлабки машғулотларини ўтказишди. “Тўқимачи” стадионида бўлиб ўтган бугунги машғулотлардан жамоа мухлисларини хурсанд қиладиган хушхабар бор.

“Қўқон-1912” жамоасининг бугунги машғулотларига қўқонлик футбол мухлисларининг севимли футболчиси, жамоадаги ажойиб ўйинлари билан машҳур бўлган, икки карра Осиё чемпиони Жавоҳир Сидиқов қўшилди.
Жамоа мураббийлари Тошкентдаги йиғинда асосан тактик машғулотларга, жамоавий ўйинни ташкил қилишга кўпроқ урғу берадилар. Мазкур ўқув-йиғини давомида учта назорат ўйинини ташкил қилиш режа қилинган. Назорат ўйинларининг вақти ҳамда спарринг-рақиблар ҳақида кейинги хабарларимизда маълумот берамиз.



Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика