Жавлон Мирабдуллаев “Бунёдкор”га қайтди
19 янв 2016 13:52
Янгиликлар
Жавлон Мирабдуллаев “Бунёдкор”га қайтди
Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг иқтидорли ҳимоячиси Жавлон Мирабдуллаев “Бунёдкор”га қайтди.
“Қалдирғочлар” ва Жавлон Мирабдуллаев ўртасида янги шартнома имзоланди.
Сўнгги икки мавсумни Бекободнинг “Металлург” жамоасида ўтказган Мирабдуллаев аслида “Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. Бекободликлар сафидаги мазмунли ўйинлари билан яхши таассурот қолдирган ҳимоячи “Бунёдкор” мураббийлари эътиборини тортди ва жамоамизга таклиф этилди.
БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ
Тўлиқ исми: Мирабдуллаев Жавлон Маъмуржон ўғли
Туғилган санаси: 19.03.1994
Туғилган жойи: Бекобод шаҳри
Амплуаси: Ҳимоячи
Бўйи: 185 см
Вазни: 75 кг
Ўйнаган жамоалари:
Йил | Жамоа | Ў | Г |
2013 | “Бунёдкор” (Тошкент) | 1 | - |
2014 | “Андижон” (Андижон) | 11 | - |
“Металлург” (Бекобод) | 11 | - | |
2015 | “Металлург” (Бекобод) | 20 | - |
2011 йилда ўсмирлар ўртасида Мексикада бўлиб ўтган жаҳон чемпионати иштирокчиси.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар