Жавлон Мирабдуллаев: “Обод”га қарши учрашувда ўйинимиз қовушмади”
31 мар 2017 12:16
Янгиликлар
Жавлон Мирабдуллаев: “Обод”га қарши учрашувда ўйинимиз қовушмади”
Ушбу турда “Обод” клуби “Бунёдкор” жамоасини қабул қилди ва 1:1 натижани қайд этди. Қизиқарли кечган баҳсдан сўнг “Бунёдкор” клуби футболчиси Жавлон Мирабдуллаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Обод” жамоаси ўйинларини кузатиб бордик. Ушбу баҳс биз учун қийин бўлишини олдиндан билардик. Майдонга бошқача тактика билан чиққандик. Айрим футболчиларимиз терма жамоадан келиб сафимизга қўшилди. Ўйинмиз умуман қовушмади. Пала-партиш ҳаракат қилганимиз туфайли ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Бизда ҳам голга тортадиган вазиятлар бўлди, аммо улардан унумли фойдалана ололмадик. Бу футбол. Насиб қилса кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз”, - дейди “Бунёдкор” клуби футболчиси Жавлон Мирабдуллаев.

Зебо Кочкарова суҳбатлашди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар