UZ

Сўнгги янгиликлар

17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  2 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  18 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  10 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  20 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  2 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  35 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  11 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  4 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   52 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  28 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  15

Жавлон Гусейнов: «Ўз уйимизда бизни фақат ғалаба қониқтиради» Янгиликлар

Жавлон Гусейнов: «Ўз уйимизда бизни фақат ғалаба қониқтиради»

Андижоликлар олий лиганинг навбатдаги турида «Сўғдиёна»ни қабул қилади. Бўлажак учрашув олдидан «бургутлар» ҳимоячиси Жавлон Гусейнов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Ўтган турда «Бухоро»га йирик ҳисобда мағлуб бўлганимиздан кейин, мураббийлар билан ўйинни кўриб, йўл қўйилган хато ва камчиликларни таҳлил қилиб чиқдик. Мағлубият барибир руҳий таъсирини ўтказади. Ўйлайманки бўлажак ўйинга қадар руҳий ўрадан чиқиб кета оламиз. Ҳар биримиз шунга харакат қиляпмиз.

- Жиззахликларга қарши баҳс қизиқарли кечади. Шу билан бирга осон бўлмайди деб ўйлайман. Чунки «Сўғдиёна» ўтган турда Фарғонада ғалаба  қозонди. Шундай экан улар жуда яхши кайфиятда ва юқори спорт формада. Лекин биз ўз майдонимизда ўйнаймиз. Мухлисларимизнинг далдаси бизга қўл келиши турган гап. Насиб қилса бўлажак учрашувда астойдил ўйнаб, ғалаба қозонамиз ва ишқибозларимизни,  раҳбарият ҳамда мураббийларни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

- «Сўғдиёна» билан ўйинда йўқотадиган нарса йўқ. Бизни фақат ғалаба қониқтиради. Шу боис уч очкони қўлга киритиб, тезроқ аутсайдерлар қаторидан чиқиб кетишимиз керак, - дейди футболчи.

"Андижон" матбуот хизмати
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика