UZ

Сўнгги янгиликлар

03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  5 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  9 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  47 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   41 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  91 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  670 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11

Жавлон Гусейнов: "Мураббийлар алмашинуви сабабли вазифадан узоқлашиб кетдик" Янгиликлар

Жавлон Гусейнов: "Мураббийлар алмашинуви сабабли вазифадан узоқлашиб кетдик"

Индонезия чемпионати баҳслари якунланди. Хабарингиз бор, у ерда ҳамюртимиз Жавлон Гусейнов "Борнео" сафида тўп тепмоқда.

Якунланган мавсумда унинг жамоаси чемпионатни 6-ўринда тугатди. Шундан кейин биз Гусейнов билан мавсум якунлари ва режалари бўйича суҳбатлашдик.  

"Якунланган мавсум қийин ўтди, чунки чемпионат марказлашган ҳолда ўтказилди. Биласиз, ўтган йилдан буён мамлакатда коронавирус билан боғлиқ ҳолат туфайли мусобақа шу тариқа давом этяпти. Ўйинлар дастлаб бўлиниб-бўлиниб ўтказилди. Охирги уч ой давомида баҳслар Бали оролида кечиб, якунда шу жойнинг асосий жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Умуман олганда, чемпионат қийин ва муросасиз ўтди", – дейди Гусейнов. 

Вазифа бажарилмагани борасида

"Борнео" ўз олдига чемпионликни мақсад қилиб қўйганди. Асосий вазифани бажариш учун курашдик. Лекин мураббийлар алмашинуви бўлди. Муҳитда бироз ўзгариш юз бериб, керагидан ортиқ очколарни бой бердик. Натижада, бошқа жамоаларни ўтказиб юбориб, мақсадга эриша олмадик. 

Мураббийлар алмашинуви хусусида

Мавсум давомида икки маротаба мураббийлар алмашинуви рўй берди. Охирги 10 та ўйинда маҳаллий мутахассис қўл остида чемпионатни якунладик. Мураббийларнинг алмашинувига кўпроқ раҳбарият билан келиша олишмагани сабаб бўлди. Иккиси ҳам хорижлик мутахассис эди. Натижаларимиз ҳам ёмон эмасди. Истеъфодан кейинги оралиқда муҳитда ўзгариш юз бериб, натижалар салбий кўриниш олди. 

Фаолияти ҳақида

Тўғриси, якунланган мавсумдаги фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилмадим. Худога шукрки, жароҳатларсиз тугатдим. Янги мавсумда ўз устимда кўпроқ ишлаб, янада кўпроқ ёрдам бермоқчиман. 

Келгусидаги режалари тўғрисида

Режаларимга келсак, "Борнео" билан 2023 йилнинг февралига қадар мўлжаланган шартномам бор. Бу вақт давомида бор кучим билан жамоамга ёрдам бермоқчиман. Янги мавсумда мухлисларни стадионга киритишаркан. Бу эса бизга қўшимча куч беради. Одатда Индонезия чемпионатида ҳар бир баҳсга ўртача 10-15 минг мухлис стадионга ташриф буюрарди. Очиғи, мана шундай атмосферани соғиниб қолдик.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли Гусейнов фаолияти давомида "Нефтчи", "Андижон", "Чаинат Хорнбилл" (Таиланд), "Сўғдиёна", АГМК клублари шарафини ҳимоя қилган.  

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика