UZ

Сўнгги янгиликлар

15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  3 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  0 12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  14 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  4 12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  24 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  10 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  1 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2 08:49“Ювентус“ мураббий борасида бир қарорга келди  1

Жасур Жалолиддинов тақдирланди Янгиликлар

Жасур Жалолиддинов тақдирланди

«Бунёдкор» академияси ёш иқтидорларга бой.

Оддий мисол, ушбу мавсум "Бунёдкор"нинг асосий таркибини академия тарбияланувчилари ташкил қилмоқда. Хусусан, Суперлиганинг 3-турида «Навбаҳор» дарвозасига биринчи голни урган Жасурбек Жалолиддинов нафақат жамоанинг, балки Суперлиганинг ҳам энг ёш ўйинчиларидан биридир.

2002 йилнинг 15 май санасида таваллуд топган футболчи Фарғонадаги баҳсда Суперлигадаги илк голини киритди. Бу ёшда «Бунёдкор»дек жамоанинг асосий таркибидан жой олиш ва гол уриш ҳар қандай футболчига ҳам насиб қилавермайди. Жасурбекдек ўйинчиларнинг Суперлигада ўйнаши академиянинг фаолияти тўғри йўлдалиги, мураббийлар штабининг эса, ёш иқтидорларни ўз вақтида кўра олаётганидан дарак беради.


«Бунёдкор» бугун тушдан сўнг «Навбаҳор»га қарши ўйиндан кейинги илк машғулотини ўтказди. Машғулотдан аввал «Бунёдкор» мухлислар клуби етакчилари Жасурбек Жалолиддиновни Суперлигадаги биринчи голи билан ўзига хос тарзда тақдирлаб унга БААда ўтган Осиё Кубоги расмий тўпи Molten ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида тўп суришини тилаб рамзий футболка топширилди. Кутилмаган эътирофдан хурсанд бўлган Жасурбек мухлислар, мураббийлар ва жамоадошларига ўз миннатдорчилигини билдириб, бундан кейин ҳам ўз устида тинмай ишлашда давом этишини, янада яхшироқ ҳаракат қилиб, «Бунёдкор»нинг муваффақиятига ўз ҳиссасини қўшишини таъкидлади.

Биз ҳам Жасурбек Жалолиддиновнинг фаолиятига омад тилаймиз!, - деб ёзади "Бунёдкор" матбуот хизмати. 



Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика