UZ

Сўнгги янгиликлар

14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  0 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 14:07U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон – Фаластин. Таркиблар маълум  10 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  8 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  36 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3

Жасур Жалолиддинов: "Қурбон Бердиевнинг фикрига қўшиламан" Янгиликлар

Жасур Жалолиддинов: "Қурбон Бердиевнинг фикрига қўшиламан"

"Қайрат" ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов "Тараз" (1:1)га қарши Қозоғистон Премьер-лигаси 3-тур доирасидаги ўйиндан сўнг дебютидан олган таассуротлари ҳақида гапирди.

"Ёмон ўйнамадим деб ўйлайман. Аммо, энг асосийси - натижа, бундан ҳафсаламиз пир бўлди. Барчаси амалга ошиши учун кўпроқ ишлаймиз.

Қурбон Бердиев мени имкониятларининг 50 фоизидан камроғини кўрсатди деди? Ҳа, қўшиламан, кўпроғини қила олишимга аминман. Аммо, бу мослашиш даври, икки ой - бу кам. Мураббийнинг ўз талаблари бор, шу сабаб кўникиш керак, буёғига яхшироқ бўлиши керак", - деди Жалолиддинов клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

Ҳамюртимиз ўз инстаграм саҳифасида ҳам клубидаги дебюти ҳақида ёзиб қолдирди:

"Қайрат"даги дебютимда биз хоҳлаган натижани кўрмадик. Аммо, биз битта жамоамиз ва охиригача курашамиз", - деб ёзди футболчи.

"Қайрат" ўтказилган уч ўйиндан сўнг 7 очко билан Қозоғистон чемпионати турнир жадвалини бошқармоқда.


"Қайрат" бош мураббийи нима учун Жасур Жалолиддинов иккинчи тайм бошида алмаштирилганига изоҳ берди


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика