UZ

Сўнгги янгиликлар

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  2 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  8 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  6 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

Жасур Жалолиддинов "Локомотив"нинг тиббий кўригидан муваффақиятли ўтди Янгиликлар

Жасур Жалолиддинов "Локомотив"нинг тиббий кўригидан муваффақиятли ўтди

Куни кеча Тошкентдан Москвага учиб кетган "Бунёдкор" футболчиси "Локомотив" тиббий кўригидан муваффақиятли ўтди. Шу билан бирга ярим ҳимоячи Covid-19га ҳам тест топширган ва барчаси аъло чиққан.

Айни пайтда Москва клубининг базасида бўлиб турган Жасурнинг кейинги фаолияти "Локомотив" билан боғланадими ёки ижара асосида бошқа клубга ўтади номаълум. Бизга маълум қилишларича, рус "темирйўлчилари" "қалдирғочларга" 350 000 АҚШ доллари миқдорида трансфер пулини тўлаб беради. Бу "Бунёдкор"нинг сўнгги 3 йилдаги рекорди, унга қадар Шомуродов "Ростов"га бор йўғи 100 000 евро эвазига трансфер қилинган эди.

Агар "Локомотив" Жалолиддиновни чемпионат учун рўйхатдан ўтказса, у дебют ўйинини 7 август куни Россия Суперкубоги учун бўлиб ўтадиган "Зенит" - "Локомотив" учрашувида ўтказиши мумкин. 

Шу кунларда трансфер деталлари бўйича якуний тўхтамга келинади ва бу ҳақда яна хабар берамиз.

Рейтинг: +78   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика